Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди

Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 12 январдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” телевизион спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги 7- сонли буйруғига асосан “Қувноқ стартлар” мусобақасининг биринчи (мактаб) иккинчи (туман, шахар) босқичлари якунланди.

Мусобақанинг вилоят худудий саралаш босқичи Андижон шаҳридаги 24-мактаб спорт залида бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада  Пахтаобод туманидаги 37-мактаб ўқувчилари Андижон шаҳар, Андижон тумани, Избоскан тумани, Олтинкўл тумани ва Балиқчи тумани ўқувчилари билан беллашиб вилоятда фахрли биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқич йўлланмасига эга бўлдилар.

37-мактаб жамоаси таълим, фан ва маданият ходималри касаба уюшмаси туман кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!