Welcome to Инсонга наф келтириш - олий бахт!   Click to listen highlighted text! Welcome to Инсонга наф келтириш - олий бахт!

Рахбарият

 

БАЛТАБАЕВ ШАКИРЖАН МАМАЖОНОВИЧ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ РАИСИ

  Телефон: 0 (374) 223-00-74
   Факс:       0 (436) 226-01-04
   Электрон почта: andijon@kasaba.uz
  Қабул кунлари: Душанба 14:00 дан 18:00 га қадар.

[tabs style=»default» active=»1″ vertical=»no»][tab title=»Таржимаий холи» disabled=»no» anchor=»» url=»» target=»blank» class=»»]

Туғилган сана 21 май 1967 йил
Туғилган жойи Андижон вилояти, Пахтаобод тумани
Миллати Ўзбек
Маълумоти Олий, 1991 йил Тошкент халқ хўжалиги институти
Мутахассислиги иқтисодчи
Тизимидаги иш стажи 2018 йилдан
Эгаллаб турган лавозимида 2018 йилдан

[/tab] [tab title=»Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари» disabled=»no» anchor=»» url=»» target=»blank» class=»»]

  1. Бирлашмани ифода этади ва айни вақтда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси (кейинги ўринларда “Бирлашма”) кенгаши, кенгаш раёсати аъзоси ҳамда раиси ҳисобланади ва беш йил муддатга сайланади.
  2. Бирлашманинг сайланма органлари ишига умумий раҳбарликни амалга оширади.
  3. Бирлашма раиси вилоятдаги барча касаба уюшмаларининг манфаат ва мақсадлари, муаммоларини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа муатасадди ташкилотлар олдида ифодалайди ва улар номидан музокаралар олиб боради, қўшма қарорлар, келишув ва шартномалар, баёнотлар имзолайди.
  4. Бирлашма раиси вилоят уюшмалари Конференциялари, Бирлашма Кенгаши ва Раёсат мажлисларини чиқариш ва ўтказиш, қарорлар қабул қилиш ижросини таъминлаш ва назорат этишда умумий раҳбарлик қилади.
  5. Бирлашма кенгаши раёсати белгилаган пул маблағларини бошқаради.
  6. Бирлашма кенгаши ишчи аппарати ходимлари билан меҳнат шартномасини тузади (бекор қилади), ходимларнинг функционал вазифаларини, Бирлашма кенгаши аппаратининг бўлимлари тўғрисида Низомни тасдиқлайди.
  7. Бирлашма кенгаши аппаратининг фаолияти билан боғлиқ буйруқлар чиқаради.
  8. Касаба уюшмаси ва ижтимоий суғурта бюджети маблағлари бўйича кредит бошқарувчиси ҳисобланади ва уларнинг мақсадли сарфланиши учун шахсан жавоб беради.
  9. Бирлашма кенгаши ишчи аппарати ходимлари ўртасида ҳамкорликни таъминлайди, бўлимларда белгиланган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади.
  10. Бирлашма кенгаши ишчи аппарата ходимлари томонидан ижро интизомига риоя этилишини таъминлайди хамда назорат килади, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилади.
  11. Тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари билан ҳудуд бўйича масъул ташкилотчи лавозимига номзодларни келишади.
  12. Республика кенгашларининг ҳудуд бўйича масъул ташкилотчилари билан туман, шахар кенгашлари раислари лавозимига номзодларни келишади.
  13. Касаба уюшмаси ва ижтимоий суғурта бюджети маблағлари бўйича кредит бошқарувчиси ҳисобланади ва уларнинг мақсадли сарфланиши учун шахсан жавобгар.
  14. Бирлашманинг сайланма органлари унга ваколат берган бошқа вазифаларни бажаради.
  15. Бирлашма раиси қуйидаги масалалар юзасидан Бирлашма кенгаши ишчи аппаратининг фаолиятини ташкил этади, белгиланган вазифаларнинг тезкор хал этилишини таъминлайди ва натижаси учун шахсан жавоб беради:
  • меҳнат, бандлик, ижтимоий муҳофаза, соғломлаштириш, маданият, спорт ва бошқа масалалар бўйича тегишли идораларга таклифлар киритиш, уларнинг амалга оширилишига эришиш.
  • зарур ҳолларда кадрларни касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлашни иш берувчилар, тегишли идоралар раҳбариятидан талаб қилиш.
  • аҳолининг турли гуруҳлари ва қатламлари турмуш даражасини ўрганиш, аҳоли даромади, халқ истеъмоли моллари ва хизматлар нархи ўсиши индекси нисбатини тартибга солиш бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш.
  • минтақада амалга оширилаётган умумдавлат манфаатларига тааллуқли ишларда, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришда иштирок этиш.
  • вилоят ҳудудида қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланаётган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш ишларини амалга ошириш.
  • Бирлашма кенгашига келиб тушган мурожаатларни тегишли бўлимлар томонидан ўрганилиб, қонуний ҳал этилишини назорат қилиш.
  • касаба уюшмалари аъзоларига юридик хизмат кўрсатиш.
  • корхона ва ташкилот ходимлари ўртасида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил қилишда Федерация Кенгашининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими билан ҳамкорлик қилиш, уюшмалараро тадбирларни ўтказиш.
  • вилоятда фаолият кўрсатаётган бюджет ташкилотлари билан узвий алоқаларни туман кенгашлари орқали олиб бориш.
  • вилоят худудидаги касаба уюшма ташкилотларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга Санатор-курортлар бошкармасидан, шунингдек ўрнатилган меъёрларга амал қилган ҳолда корхона, ташкилотлар тасарруфидаги санаторий ва дам олиш уйларидан харид қилинган йўлланмаларни бериш ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳларини молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш ва маданий дам олишлари, шунингдек, болаларнинг ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари ишини ташкил қилиш.
  • туман кенгашлари, Республика кенгашларининг масъул ташкилотчилари билан ҳамкорликда бошланғич ташкилотларда касаба уюшмаларига аъзолик бадаллари тушуми тўлиқлигини таъминлаш.
  • мулкчилик шаклидан қатьи назар ҳудуддаги барча корхона, ташкилотлар ва муассасаларда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тузилишини ташкиллаштириш, сўнгра тегишлича тармоқ касаба уюшмалар туман, шаҳар, Республика кенгашлари касаба уюшма хизматига топшириш.
  • вилоят буйича касаба уюшма ташкилотлари тузилган корхона ва ташкилотларнинг тўлиқ реестрини юритиш.
  • Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликни Бирлашма кенгашининг фаолияти тўғрисида хабардор этиш.
  • Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан талаб қилинаётган ахборот ва ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш.
  • умумий мақсадлар йўлида касаба уюшмалари Республика кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиб бориш.
  • касаба уюшмалари Республика кенгашларининг масъул ташкилотчилари билан самарали ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.
  1. Бирлашманинг сайланма органлари унга ваколат берган бошқа вазифаларни бажаради.
  2. Бирлашма раиси молиявий ҳужжатларни имзолашда бош хуқуқий шахсдир.

Бирлашма раиси ташкилий ишлар бўлими, ижтимоий суғурта, молия бўлимларига раҳбарлик қилади.

[/tab]

[tab title=»Мурожаат қилиш» disabled=»no» anchor=»» url=»» target=»blank» class=»»]

[/tab]

[/tabs]

 

 МАТИСАЕВ ҲАМИДУЛЛО ПАЗИЛДЖАНОВИЧ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИ

   Телефон: 0 (374) 223-00-10
   Факс:       0 (436) 226-01-04
   Электрон почта: andijon@kasaba.uz
  Қабул кунлари: Душанба 09:00 дан 13:00 га қадар.

[tabs style=»default» active=»1″ vertical=»no»][tab title=»Таржимаий холи» disabled=»no» anchor=»» url=»» target=»blank» class=»»]

Туғилган сана 10 февраль 1967 йил
Туғилган жойи Андижон вилояти, Андижон шаҳри
Миллати Ўзбек
Маълумоти 1991й. Андижон давлат педагогика институти
Мутахассислиги тарих, жамиятшунослик ва хуқуқшунослик ўқитувчиси
Тизимидаги иш стажи 2013 йилдан
Эгаллаб турган лавозимида 2018 йилдан

[/tab] [tab title=»Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари» disabled=»no» anchor=»» url=»» target=»blank» class=»»]

  1. Бирлашма раиси йўқ вақтида (меҳнат таътилида, хизмат сафарларида бўлганда) унинг вазифаларини бажаради.
  2. Республика касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосарлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари билан алоқаларни амалга оширади. Ўзи бевосита раҳбарлик қилаётган Бирлашма бўлимларига алоқадор вилоят ташкилотлари билан ҳамкорликни таъминлайди.
  3. Вилоят касаба уюшмалари Конференцияси, Бирлашма Кенгаши, Раёсат мажлисларини тайёрлаш, қарорлар лойихасини ишлаб чиқиш, ўтказиш, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилишда ташкилотчилик қилади.
  4. Бирлашма аппарати ходимларининг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилишини назорат қилади.
  5. Вилоятдаги касаба уюшма ташкилотлари ишини ташкил қилиш, услубий ёрдам кўрсатиш, раҳбар кадрларини танлаш, номзодини тақдим қилиш, иш фаолиятини назорат қилиш, ишдан бўшатиш бўйича таклифлар киритади.
  6. Вилоят ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказиладиган қўшма тадбирларни амалга оширишда ташкилотчи сифатида иштирок этади ва Бирлашма номидан иш кўради.
  7. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотларида меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ишларига раҳбарлик қилади.
  8. Зарур холларда меҳнат, иш билан бандлик масалаларида таклифлар тайёрлашда қатнашади, уларни амалга оширилиши бўйича иш ташкил этади.
  9. Касаба уюшмаларида ижтимоий шерикчилик, ҳамкорликни мустаҳкамлашда жамоа шартномалари, битимлар, келишувлар тузиш ишларини бошқаради, уларни бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
  10. Мулкчилик шаклидан катъий назар корхона, муассаса, ташкилотларда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қоидалар ва бошқа меъёрий хужжатларга риоя этиш билан боғлик ишларга раҳбарлик қилади.
  11. Талаба ёшларни, болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ишларини мувофиқлаштиради.
  12. Касаба уюшмаларининг маданият, оммавий ахборот воситалари, газеталар, радио, телевидениелар билан ҳамкорлик фаолиятини, давлат тилини жорий этиш масалалари бўйича фаолиятини ташкил этади, унинг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиши қўшма тадбирлар ўтказилишини режалаштиради ва амалга ошириш тадбирларини кўради.
  13. Касаба уюшма органларига «Ишонч», «Ишонч-Доверие» газеталарига обуна бўлишни ташкил этиш, ҳамда уюшқоқлик билан ўтказиш чоралариин кўради.

Бирлашма раисининг ўринбосари меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш, меҳнатни мухофаза қилиш, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимларига раҳбарлик қилади.

[/tab]
[tab title=»Мурожаат қилиш» disabled=»no» anchor=»» url=»» target=»blank» class=»»]Мурожаат


[/tab]
[/tabs]

 

 

 МАТИСАЕВ МАНСУРЖОН РАСУЛОВИЧ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА РАИС МАСЛАҲАТЧИСИ – ЁШЛАР БИРЛАШМАСИ РАИСИ

   Телефон: 0 (374) 223-58-38
   Факс:       0 (436) 226-01-04
   Электрон почта: and_yoshlar@kasaba.uz
  Қабул кунлари: Жума 14:00 дан 18:00 га қадар.

[tabs style=»default» active=»1″ vertical=»no»][tab title=»Таржимаий холи» disabled=»no» anchor=»» url=»» target=»blank» class=»»]

Туғилган сана 21 июль 1985 йил
Туғилган жойи Андижон вилояти, Хўжаобод тумани
Миллати Ўзбек
Маълумоти Олий, 2010 йил. Андижон машинасозлик институти(Кундузги)
Мутахассислиги агроинженерия
Тизимидаги иш стажи 2017 йилдан
Эгаллаб турган лавозимида 2017 йилдан

[/tab] [tab title=»Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари» disabled=»no» anchor=»» url=»» target=»blank» class=»»]

  1. Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар бирлашмасига умумий раҳбарликни амалга оширади.
  2. Касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни касаба уюшмалари фаолиятига кенг жалб этиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали ўз иқтидор ва истеъдодларини кенг намойиш этишлари учун имкониятлар яратиб бериш борасидаги фаолиятини йўналтириб боради ва мувофиқлаштириб туради.
  3. Тармоқлар ва ҳудудлар касаба уюшмалари ташкилотларининг Ёшлар бирлашмалари фаолиятини назорат ва таҳлил қилиб боради, зарур ҳолларда уларга нисбатан интизомий жазо ёки рағбатлантириш чораларини қўллаш бўйича иш берувчиларга таклиф киритади.
  4. Андижон вилоят ҳокимлиги, Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида тузилган Ҳудудий Келишувга Ёшлар масалалари бўйича қўшимча имтиёзлар киритилиши юзасидан таклифлар тақдим этади.
  5. Бошқа давлат, нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ишларини ташкиллаштиради.
  6. Вилоят бирлашмаси ва Республика кенгашлари ҳамкорлигини йўлга қўйилиши учун шахсан масъул ҳисобланади, ушбу ҳамкорлик самарали олиб борилиши бўйича ишларни ташкил қилади.
  7. Ёшлар бирлашмаси фаолиятида фаол иштирок этаётган касаба уюшмалари фаолларини ҳар томонлама рағбатлантириш, турли лавозимларга уларнинг номзодини таклиф этиш ва қўллаб-қувватлаш, Давлат мукофотлари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг нишонларига тавсия этиш бўйича Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига таклифлар киритади.
  8. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қурултойи, Кенгаш ва Кенгаш Раёсати ҳамда Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Конференцияси, Кенгаш ва Кенгаш Раёсатининг ёшларга оид қарорлари бажарилишини мониторинг қилади ва ижроси таъминланиши юзасидан тегишли таклифлар киритиб боради.
  9. Бирлашма Кенгашининг ёшлар сиёсатига оид идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда қатнашади.
  10. Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан тармоқ ва ҳудудий касаба уюшмалари ёш ходимлари ва фаолларининг малакасини ошириш бўйича доимий ўқитиш ишлари ҳамда ўқув семинарлар ташкил  этилишини мувофиқлаштириб туради, Бирлашма кенгаши томонидан ўтказиладиган ўқув-семинарлар режаларини ишлаб чиқади, амалга оширилишини таъминлайди.
  11. Намунали бошланғич ташкилотлардаги ёшларга яратилган шароитларни ўрганиш мақсадида ёш касаба уюшмаси фаолларининг ташрифини ташкил қилган ҳолда ўзаро тажриба алмашишларини ташкил қилади.
  12. Касаба уюшмаси тизимидаги ёш кадрлар таркибини таҳлил қилади, кадрларни танлаш ва захирага қўйиш ишларини ташкил этади.
  13. Жойларга чиққан ҳолда қуйи касаба уюшмаси ташкилотларига ёшлар масалаларига оид ишлар юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш жадвалларини ишлаб чиқади, амалга оширилишини назорат қилади ҳамда таъминлайди.
  14. Тасдиқланган регламентга мувофиқ Ёшлар бирлашмаси йиғилишларини ўтказиш режаларини тайёрлайди ва йиғилишлар ўтказилишини ташкил қилади.
  15. Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар бирлашмаси тизимида маълумотлар электрон алмашинуви тизими жорий қилинишини ташкил қилади.
  16. Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар бирлашмасининг келгуси ва жорий иш режалари ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, уларни Кенгаш раёсати йиғилишида кўриб чиқиш учун ўз вақтида киритилишини таъминлайди.
  17. Коллеж битирувчилари бандлигини, яширин ишсизлик ҳолларини таҳлил қилиб боради ва тегишли чоралар кўради.
  18. Ёш ишчи ходимларнинг ўртача иш ҳақи миқдорини таҳлил қилади, иш ҳақи ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боради, оммавий тарзда ишдан бўшатиб олинаётган ёш ходимларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишда иштирок этади.
  19. Давлат ижтимоий дастурлари бажарилишини таъминлаш, юқорироқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ёш ходимлар (ногиронлар, болалик аёллар) манфаатларини ҳимоя қилиш борасида иш олиб боради.
  20. Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ижросининг жамоатчилик назоратини олиб боради.
  21. Тизимдаги ташкилотлар ёш ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда қатнашади.
  22. Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар бирлашмаси мажлислари, шунингдек бошқа тадбирларнинг баённомалари, уларни ҳисобга олиш, кўпайтириш, белгиланган муддатларда жўнатиш, асл нусхаларини сақлаш ва архивга топшириш бўйича ишларни амалга оширади.
  23. Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар бирлашмаси йиғилишларига тайёрланган ҳужжатларни бирлашма аъзоларига ўз вақтида жўнатилиши ва тарқатилишини таъминлайди.
  24. Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар бирлашмаси аъзолари, шунингдек, таклиф этилганлар мажлис (йиғилиш) ўтказиладиган муддатлар тўғрисида аввалдан огоҳлантирилишларини, уларни етиб келишлари ҳамда рўйхатдан ўтишларини таъминлайди.
  25. Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар бирлашмаси ва йўналишдаги ходимларнинг шахсий таркибига оид хужжатларни юритади.
  26. Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар бирлашмаси йиғилишларида белгиланган топшириқлари ҳамда иш режалари бажарилишини мониторинг қилиб боради.
  27. Ёш ишчи ходимларни касаба уюшма аъзолигига қабул қилиш, аъзоларни ҳисобга олиш масалаларини мувофиқлаштириб туради, касаба уюшмаси аъзолик билетлари билан таъминланиш ҳолатини таҳлил қилади ва шу масалага оид таклифлар киритади.
  28. Қуйи ташкилотларга иш юритишни ташкил этишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатади
  29. Жойлардан олинган маълумотлар асосида тармоқ ва ҳудудлар кесимида ёш ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлашга оид ишларнинг аҳволини таҳлил қилиб боради, бу борада уларга маслаҳатлар ва услубий ёрдам беради.
  30. Тармоқ (тариф) келишувларининг ёшларга оид бандлари бажарилиши назоратини йўлга қўяди.
  31. Қуйи ташкилотларнинг ёшларга оид мавжуд ижобий тажрибасини ўрганиб чиқади, умумлаштиради ва кенг тарқатади.
  32. Корхона ва ташкилотлар ёш ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга оид ўқув-семинарлар, конференциялар ва мажлислар ўтказишда уларга амалий ёрдам кўрсатади.
  33. Ёш ходимларнинг соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларида меҳнат қилиш, зарарли ва хавфли ишларда банд бўлган ходимлар учун белгиланган имтиёз ва компенсацияларнинг тўғри қўлланиши, меҳнат жарохати ва касб касаллиги туфайли етказилган зарар тўловларини олиш бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

[/tab]
[tab title=»Мурожаат қилиш» disabled=»no» anchor=»» url=»» target=»blank» class=»»]Мурожаат


[/tab]
[/tabs]

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!