Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШ МУТАХАССИСИ” ТАНЛОВИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Андижон вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови 3-босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Айни кунларда ҳудудларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови қизғин давом этмоқда.

Жорий йилнинг 2 июнь куни Андижон вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси анжуманлар залида ўтказилган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови 3-босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги энг фаол ва билимдон ёш мутахассислар иштирок этдилар.

– Мамлакат тараққиётини ёшлар ташаббускорлигисиз тасаввур қилиш қийин. Шу боис уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти, – дейди вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар кенгаши раиси Мансуржон Матисаев. – Бугун ўтказилаётган “Йилнинг энг  фаол ёш мутахассиси” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бунинг яққол далилидир. Бу йилги танлов нуфузи аввалгиларидан бир поғона кўтарилганини кузатиш мумкин. Ғолиблик учун курашларнинг дастлабки босқичида 900 нафарга яқин мутахассис жиддий кураш олиб борди, Пешқадамларни аниқлаш осон кечмади. Бу эса иқтидор эгалари йил сайин ортиб бораётганидан далолат.

Соҳалар ва тармоқлар бўйича шаҳар, туманлар босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган 114 нафар иштирокчи орасидан иқтидори, инновацион ғоялари, кашфиёт ва янгиликлари билан энг юқори натижаларни қўлга киритган 12 нафар ёш мутахасис вилоят босқичида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди.

Вилоят босқичида ғолиб деб топилган “Энг фаол ёш банк ходими” – Азизбек Валиев, “Энг фаол ёш ипакчи саноати ходими” – Олимжон Абдужалилов, “Энг фаол ёш ички ишлар ходими” – Адаҳамжон Абдуллажонов, “Энг фаол ёш қурувчи” – Неъматжон Турабеков, “Энг фаол ёш олим” – Исмоилжон Сайдалиев, “Энг фаол ёш тарбиячи” – Сарвиноз Собиржонова, “Энг фаол ёш транспортчи” – Иброхимжон Рахимов, “Энг фаол ёш фермер” – Фурқатбек Мухаммадсолиев, “Энг фаол ёш шифокор” – Анваржон Йўлдашев, “Энг фаол ёш дастурчи” – Хуснидин Матяқубов, “Энг фаол ёш машинасоз” – Шерзодбек Маматов, “Энг фаол ёш электротехник” – Равшанбек Зокировлар танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Ғолиб ва совриндорлар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Истеъдодли ёшлар фаолиятига оид кўргазма ҳамда концерт дастури иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

[custom_gallery source=»media: 993,992,991,990,989,988,987,986,978,979,980,981,982,983,984,985,977,976,975,974,973,972,971,970,969,968,967″ link=»lightbox» width=»200″ title=»always»]

Ҳамидулло МАТИСАЕВ

Ташкилий ишлар бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!