Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Амалий – кўргазмали семинар ташкил этилди

     “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан Республикамиз ҳудудларида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида тарғибот лойиҳаси ўтказилмоқда. Мазкур тарғибот лойиҳасининг навбатдаги тадбири Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 23 апрель куни Андижон “Автотеххизмат” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилди. Унда Андижон машинасозлик институти ва Андижон машинасизлик коллежи талаба-ўқувчилари иштирок этдилар.

    Амалий кўргазмали семинарни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Шакиржан Балтабаев ва жамият раҳбари Салохиддин Жалиловлар кириш сўзи билан очди.

     Бирлашма раиси ўринбосари Ҳамидулло Матисаев талабаларга “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” тарихи ва бугунги кунда мамлакатимиз ва вилоятда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

      Хусусан, ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, инсон манфаатларига йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарасига алоҳида тўхталди. Бош Қомусимиз билан мустаҳкамланган инсонпарварлик, адолатпарварлик каби демократик тамойиллар, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш борасида кенг маълумотлар берилиб, иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

    Кўргазмали амалий семинарда шунингдек, жамият раҳбари Салохиддин Жалилов ва мутахассислар талаба – ўқувчиларни корхона фаолияти билан таништириб, станциялардаги энг замонавий икки устунли кўтаргич, балансировка, развал-схождения стенди, автомобилларни бўяш ва қуритиш камераси, фара созлаш стенди, газоанализатор ва бошқа зарурий жиҳозлар ҳамда автосалон фаолияти билан таништирдилар.

   Шунингдек, талаба-ёшлар корхонада ходимларни маънавий билимларини оширишлари, дам олишлари ва спорт билан шуғулланишлари  учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда корхонада ташкил этилган “Маънавият соатлари”, ишлаб чиқриш гимнастикаси, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” акцияси, “Энг илғор ходим”, “Энг яхши китобхон” каби танловлар билан таништирилар экан иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда кенг имкониятлар яратиб бераётгани ва ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда касаба уюшмалари ўз фаолият йўналишларини янада такомиллаштириб бораётгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, ижтимоий шериклик асосида корхона ходимлари, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида жамоа шартномасига хотин-қизлар ҳамда ёшлар манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга оид имтиёз ва кафолатлар киритиб борилаётгани айтиб ўтилди.

     Лойиҳа доирасида тадбир иштирокчиларига касаба уюшмаларига аъзо бўлишнинг афзалликлари ҳамда ходимлар учун жамоа шартномалари орқали бериладиган имтиёз ва кафолотлар, ёшлар учун меҳнат қонунчилигидаги имтиёз ва кафолатлар, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш – хавфсиз ҳаёт гарови мавзуларидаги тақдимотлар ҳам амалга оширилди. Шундан сўнг мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бердилар.

 

 

Андижон вилоят касаба уюшмалари

ташкилотлари бирлашмаси

Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!