Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижон вилояти тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан учрашувлар, семинарлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан учрашувлар, семинарлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП бошланғич касaба уюшма қўмитаси томонидан йил дастури доирасида шаҳар ва туман Кенгашлари аппарат ходимлари ўртасида бугунги кунда мамалакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек давлат сиёсатининг устивор йўналишларига бағишлаб семинар ўтказилди.

Унда мамлакатимизда 2018 йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинишининг мазмун ва моҳияти, юртимизда ёшларни жисмоний ва маънавий етук қилиб тарбиялашга, фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай хуқуқий, ташкилий шаротлар яратилишидаги  эътибори ва бу борада  олиб борилаётган ишлар ҳақида  барча касба уюшма фаолларига тушунтириш ишлари олиб борилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!