Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Таффаккур синовлари” Республика кўрик танловининг саралаш босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтлари томонидан жорий йил 16 март куни қабул қилинган 24-қ/қ, 5/6-5124/6, 17 ққ, 1қ/қ ҳамда 833-сонли Қарорига мувофиқ ҳамда “Тафаккур синовлари” Республика танловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми асосида “Тафаккур синовлари” Республика танловининг Андижон вилояти олий таълим муассасалари ўртасида саралаш босқичи ўтказилди.

Танловда Андижон вилояти адлия бошқармаси бўлим бошлиғи К.Аманов ҳакамлар хайъати раиси, Республика Маънавият тарғибот маркази Андижон вилояти бўлими бош мутахассиси А.Асқаров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши бўлими мудири И.Нишонов, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси И.Ибрагимов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ёшлар билан ишлаш бўлими ўринбосари О.Худайбердиевлар хакамлар хайъати аъзоси сифатида иштирок этдилар.

Танловнинг саралаш босқичини Андижон давлат университетининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори А.Ҳамрақулов очиб, кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг илм олишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, бунинг замирида ётган тинчликсеварлик ва осойишталик сиёсати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон Фармони, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури” да олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Тафаккур синовлари” республика танловини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги қарори ҳақида айтиб, унинг бош мақсади баркамол авлодни  тарбиялаб вояга етказишдан иборат эканлигини таъкидлади.

            Танловда Андижон давлат тиббиёт институтининг “Шифокор”, Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг “Туркистон” ҳамда Андижон давлат университетининг “Андижон ёшлари” жамоалари 4 та шарт яъни,   “Ёшлар овози”,  “Тезкор савол-жавоб”, Муаммо ва ечим, “Саҳнада тафаккур синови” шартлари бўйича ўзаро куч синашдилар.

Танлов натижасига Андижон давлат университетининг “Андижон ёшлари” жамоаси 145 балл билан 1-ўринни, Андижон давлат Тиббиёт институтининг “Шифокор” ва Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг “Туркистон” жамоалари 129,7 балл билан 2-ўринни қўлга киритдилар.

Танловнинг 2-саралаш босқичида ғолиб чиққан Андижон давлат университетининг “Андижон ёшлари” жамоаси кейинги ҳудудий босқичда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Танлов якунида ғолиб жамоаларга ҳакамлар ҳайъати томонидан I ва II даражали дипломлар ҳамда университет ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Танаффус пайтларида Андижон давлат университетининг “Ҳумо” дастаси ва бошқа ОТМ талабалари иштирокида шўх қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

[custom_gallery source=»media: 820,819,818,817,816,815,814,813,812,811,810,809,808,807,806,805,804,803″ link=»lightbox» width=»200″ title=»always»]

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!