Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Мархамат туманида “Ўз касбининг мохир эгалари” ни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди

          21.09.2018. Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Мархамат туман кенгаши томонидан 2018 йил 20 сентябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган “Ўз касбининг мохир эгалари”ни такдирлаш тадбирининг 2-туман босқичи ташкил этилди. Тадбирда 1-босқичида барча таълим, маданият ва спорт муассасалари иштирок этиб, улардан саккизта ҳудуддан икки нафардан жами 16 нафари туман босқичида ўзаро беллашдилар.

          Иштирокчилар ўзларининг қай даражада ўз касблари бўйича маҳоратли эканликларини намойиш этдилар. Тадбирда туман кенгаши карори асосида тасдиқланган Халқ таълими ва Мактабгача таълим бўлимлари мутахассисларидан иборат хакамлар хайъати Низом талаблари асосида баҳоладилар. Тадбир якунига кўра бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатларини ҳакамлар ҳайъатлари томонидан ўрганиб чиқилиб ҳар бир иштирокчини фикрларини эшитган ҳолда ўринлар белгиланди.

          Тадбир ғолиби деб 1-Мактабгача таълим муассасаси услубчиси Умарова Барнохон, II-ўринни 10-мактабининг Она-тили ва адабиёти ўқитувчиси Толибова Фаридахон ва III-ўринни эса 23-умумтаълим мактаби Она-тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Махамматова Нилуфархонлар қўлга киритдилар.

          Бундан ташқари қолган ўн уч нафар иштирокчилар турли номинациялар бўйича аниқланиб, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Мархамат туман кенгашининг Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Нурмуҳаммад Сарболаев

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

Мархамат туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!