Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижон давлат университетида зукколар ўйини ўтказилди

Андижонда “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири 26 апрель куни Андижон давлат университетида вилоятдаги олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида зукколар ўйини ўтказилди.

Зукколар ўйинида талабаларнинг касаба уюшмалари фаолияти ҳамда меҳнат муҳофазасига оид билимлари синовдан ўтказилди.

Зукколар ўйинида 1-ўрин Андижон давлат университети жамоаси,  2-ўрин Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши жамоаси, 3-ўрин Андижон машинасозлик инситути жамоаси сазовор бўлдилар.

Тадбир сўнггида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан ғолиб жамоаларининг ҳар бири қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари

Бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

етакчи мутахассиси Азизбек Комилов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!