Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижон шаҳрида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди

      22.09.2018. Касаба уюшма аъзоларини ўз касбларига бўлган меҳр, қизиқишини ошириш, ижодкорлик қобилиятларини шакллантиришга кўмаклашиш ҳамда касаба уюшма ташкилотлари томонидан турли касб эгалари орасидан ўз касбининг малакали мутахассислари ва фидойиларини танлаб олиш, уларни рағбатлантириш, ижтимоий фаоллигини ошириш, ташаббус ва изланишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирининг 1-босқичи бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ўтказилиб, ғолиблари 2-босқичга тавсия этилди.

      2-босқич ғолибларини тақдирлаш тадбирида вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими мудири Наргизахон Улуғбекова, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Зафарбек Абдуллаев, Андижон шаҳар халқ таълими бўлими мудираси Муқаддасхон Меманова, Андижон шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда мактабгача таълим муассасаси бўлими вакиллари тармоқ кенгашига чиқувчи умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, академик лицей ва коллежлари, маданият ва спорт ташкилотларидан биринчи босқич тақдирлаш тадбири ғолиблари,  бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари  иштирок этдилар.

      Умумтаълим мактаблари ўртасида 1-ўрин 10-мактаб рус тили ўқитувчиси Зулфияхон Содиковага, 2-ўрин 35-ДИМ  ҳуқуқ ва маънавият фани ўқитувчиси Мухаббатхон Қодировага, 3-ўрин 6-мактаб кимё фани ўқитувчиси Нодирахон Қурбоновага, касб-хунар коллежлари бўйича 1-ўрин  Андижон педагогика коллежи Ёшларни чақириққа тайёрлаш фани ўқитувичиси Фарходбек Маманазаровга, 2-ўрин Андижон туризм ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи рус тили ўқитувчиси Мухаббатхон Муллажоновага, 3-ўрин  Андижон индустриал педагогика коллежи миллий истиқлол ғояси фани ўқитувчиси Иродахон Каюмовага, Мактабгача таълим муассасалари бўйича эса 1-ўрин 64-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Сафина Садиковага, 2-ўрин     43-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Феруза Сайфуллаевага, 3-ўрин 55-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Саходатхон Умаровага, маданият ташкилотлари бўйича 1-ўрин  Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг илмий котиби Улуғбек Таджибаевга, 2-ўрин 28-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби попопчилик бўйича ўқитувчиси Одинахон Камиловага, 3-ўрин  Андижон вилояти мусиқали драма театри 2-даражали драма артисти Музаффаржон Мирзаевларга насиб этди.

       Бундан ташқари 17 нафар “Ўз касбининг моҳир эгалари” номинациялар бўйича шаҳар кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Насибахон Туракулова

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

Андижон шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!