Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Балиқчи туманида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирининг 2-босқич якунлари бўлиб ўтди

          20.09.2018. Дарҳақиқат  инсоннинг  кимлиги  унинг  насл-насабига  қараб эмас,  балки  қилган  ишларининг  натижасига  қараб  белгиланади.

           Таълим, фан  ва  маданият  ходимлари  касаба уюшмаси Балиқчи туман кенгаши томонидан “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирининг 2-босқичи ўтказилди.

         Тадбирнинг иккинчи босқичида қатнашган иштирокчилар орасидан  туман халқ таълими бўлимига қарашли  6-сон  Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати биология фани ўқитувчиси Мухаббатхон Саттарова “Юқори синфларда дарс бераётган ўз касбининг моҳир эгалари» номинацияси бўйича, 2-умумий ўрта таълим  мактаби  бошланғич синф ўқитувчиси Ҳулкар Қосимова “Бошланғич синфларда дарс бераётган ўз касбининг моҳир эгалари» номинацияси бўйича ғолиб деб топилиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.   

         Тадбирнинг барча ғолиблари Таълим, фан  ва  маданият  ходимлари  касаба уюшмаси  Балиқчи туман кенгаши  томонидан  эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Ривожиддин Набижонов

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

Балиқчи туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!