Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“ЎЗ КАСБИНИНГ МОҲИР ЭГАЛАРИ”НИ ТАҚДИРЛАШ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

        Жорий йилнинг 8 октябрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидоийлиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш ҳамда ижодий фаолиятга жалб этиш, “Устоз-шогирд” анъаналарини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўз касбининг моҳир эгаларига ёш мутахассисларни бириктириш орқали уларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ўз касбининг моҳир эгалари” тақдирлаш тадбирининг вилоят босқичи ўтказилди.

       Ушбу тадбирнинг биринчи қисмида, тадбир ғолиблари томонидан меҳнат фаолияти давомида олиб борган ишлари,  эришилган ютуқлари ҳамда қўл меҳнатларига оид  кўргазмалар ташкил этилди.

            Сўнг, тадбирнинг иккинчи қисмида бошлангич касаба уюшма қўмиталари томонидан тақдим этилган хўжжатлар асосида танлаб олинган жами 30 нафар ғолиблар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

        Тадбир давомида ёш бадиий гимнастика ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқали чиқишлар, вилоятимизнинг таниқли санъаткор ва ижодкорлари иштирокида концерт дастури ташкил этилиб кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

 

 

                                                                                                                     Бирлашма Ташкилий ишлар бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!