Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Hamkorbank” акциядорлик тижорат банкининг марказий биносида ижодкорлар иштирокида учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимлар кайфиятини кўтариш, маънавиятини юксалтиришга хизмат қилувчи бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди .      

Жумладан, “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банкининг марказий биносида ижодкорлар иштирокида банк ходимлари билан учрашув ташкил этилиди.  Аадабиётнинг инсон ҳаёти, ёшлар тарбияси йўлидаги аҳамиятига эътибор қаратилган ҳолда  бошқарувнинг қарори бўйича ҳар бир ойда иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий соатлар мунтазам ўтказилиб, турилиши анъана тусига кирган. 

  Мазкур учрашувга эса Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом таклиф этилди ва унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилди.

  Шунингдек тадбирда, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари шоира Хуршидабону, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Қамчибек Кенжа, Назиржон Саидов, адабиётшунос олим Баҳодир Раҳмонов, журналист Шукрулло Неъматовлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.

         Тадбирда “Hamkorbank” касаба уюшма қўмитаси томонидан учрашув иштирокчилари ва ижодкорларга эсдалик совғалар тақдим қилинди.   

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!