Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Ўзбекистонда Ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг асос солувчи конвенциялари ва уларнинг амалиётда тутган ўрни” мавзусида онлайн семинар ўтказилди

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида “Ўзбекистонда Ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг асос солувчи конвенциялари ва уларнинг амалиётда тутган ўрни” мавзусида онлайн конференцалоқа шаклида вебинар ўтказилди.

Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига ишчи-ходимларни мажбурий жалб этмаслик бўйича ҳамда Халқаро ва миллий қонунчилик масалалари юзасидан иш берувчилар ва касаба уюшма етакчиларининг билим ҳамда кўникмаларини оширишга қаратилагн мазкур онлайн вебинарда бир вақтнинг ўзида ҳудудларда туман, шаҳар ҳокимликлари, фермерлар, маҳалла, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва иш берувчилар вакиллари иштирок этдилар.

Уларга “Касаба уюшмаларига бирлашиш эркинлиги ва жамоа музокараларини олиб бориш ҳуқуқи тўғрисида”, “Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишга йўл қўймаслик тўғрисида”, “Болалар меҳнатининг оғир шакилларига” ҳамда “Мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасидаги вазифалар” хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.

Кейинги йилларда Ҳалкаро меҳнат ташкилоти билан фаол ҳамкорлик килиниши натижасида, ушбу ташкилотнинг 17 та, жумладан, 8 та асосий конвенцияси ҳамда 1 та протоколи Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация килинган.

Бу эса болалар меҳнатига тўлиқ бархам бериш, шунингдек, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва бунга йўл куймаслик учун етарли норматив-ҳукукий базани шакллантириш имконини берди.

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ташкил этилган ушбу вебинарда Бирлашма кенгаши раиси ўринбосари Абдуллаева Гулнорахон Марифжановна кун тартибидаги масаланинг аҳамияти, қонунчиликда кўзда тутилган тартиб-қоидалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.

Шунингдек, вебинарда Халқаро меҳнат ташкилотининг махсус сертификатига эга бўлган касаба уюшма ўқитувчи-тренери Фаррух Халиков болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш меъёрлари бўйича халқаро ва миллий қонунчиликдаги асосий тушунчаларга эътиборни қаратди.

Ноанъанавий ёндашувлар асосида ўтказилган онлайн тренингда иштирокчиларнинг билим ва кўникмалари синалди ва иштирокчиларнинг фаоллиги билан ўтган мазкур тадбирда мавзуга оид барча саволларга жавоб берилди.

Меҳнаткашларни ижтимоий иқтисодий

манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!