Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“ЗУККО КИТОБХОН” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ.

    2019 йил 25 март куни Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалида “Зукко китобхон” интеллектуал ўйини ўтказилди.

   Танлов Ўзбекистонда ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш ҳамда ёшларни ватан, халқ, миллий қадриятлар, тарихий-маънавий меросга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, интеллектуал салоҳияти ва ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ташкил этилди.

     1-ўринни Ўрмон ҳўжалиги ва мева-сабзавотчилик факультетининг

“Келажак бунёдкорлари” жамоаси,

     2-ўринни Агробиология факультетининг “Омадлилар” жамоаси,

     3-ўринни Ўсимликлар ҳимояси ва агрокимё факультетининг “Ёш китобхонлар” жамоаси қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар филиал Касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари ҳамда диплом ва фаҳрий ёрлиқлари тақдирланди.

Филиал бирлашган касаба

уюшмаси қўмитаси раиси:  Д.Ғаниев

 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!