Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг навбатдан ташқари VI Мажлиси бўлиб ўтди

Андижон шаҳрида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг навбатдан ташқари VI Мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Б.Х.Махмадалиев, Андижон вилоят ҳокими Ш.Қ.Абдураҳмонов, Федерация Кенгаши аппаратининг Маданий-маърифи ва спорт ишлари бўлими мудири Ш.Х.Деҳқонов, вилоятдаги ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимлари ҳамда давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тармоқ касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашлари ҳамда Бирлашмага аъзо бошланғич ташкилотлар раислари иштирок этишди.

Кенгаш Мажлисида Ташкилий масала муҳокама этилиб, Балтабаев Шакиржан Мамажанович Бирлашма Кенгаши раиси, Бирлашма Кенгаши ва Кенгаш раёсати аъзоси этиб, Матисаев Ҳамидулло Пазилджанович Бирлашма Кенгаши раиси ўринбосари, Бирлашма Кенгаши ва Кенгаш раёсати аъзоси этиб сайланди.

Шунингдек, Мажлисда Бирлашма Кенгаши таркибига айрим аъзоларнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан тегишли ўзгартишлар киритилди ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашнинг таркибига вакил сайланди.

Мажлисда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Баҳтиёр Джураев, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Баҳтиёр Махмадалиев кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиқдилар.

[custom_gallery source=»media: 1061,1058,1057,1055″ link=»lightbox» width=»200″ title=»always»]

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!