Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“ЖАННАТМАКОН ЮРТ ҚУЧОҒИДА БОЛАЖОНЛАР ЁЗИ”

Ёз мавсумида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва турли ёт ғоялардан асраш мақсадида ташкил этилган худудлардаги болалар оромгоҳларида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан ҳамкор ташкилотлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят халқ таълими бошқармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашлари билан ҳамкорликда болалар оромгоҳларида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

Худди шундай тадбирлардан бири Хўжаобод туманидаги “Боғбон” болалар ёзги оромгоҳида “Жаннатмакон юрт қучоғида болажонлар ёзи” мавзусида маданий тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Матисаев, Хўжаобод  тумани  ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Эгамбердиев, вилоят қўғирчоқ театрининг бир гуруҳ актёрлар иштирок этди.

Оромгоҳда “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирларда фаол иштирок этган бир гуруҳ оромгоҳ тарбияланувчиларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг, вилоят қўғирчоқ театрининг актёрлари томонидан “Чойхона” номли спектакл намойиш этилди. Бундан ташқари эртак ва мультфильм қахрамонларининг чиқишлари ва ўйинлари болажонларга жуда манзур бўлди.

[custom_gallery source=»media: 1167,1166,1165,1164,1163,1162,1161,1160,1159,1158,1157,1156,1155,1154,1153,1152,1151,1150,1149,1148,1147,1146,1145,1144,1143,1142,1141,1140,1139″ link=»lightbox» width=»200″ title=»always»]

Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Ёшлар масалалари бўйича

раис маслаҳатчиси

Мансуржон Матисаев

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!