Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

КАСАБА УЮШМАСИ СТИПЕНДИАНТИ БОЛАЛАР УЧУН СПОРТ ТЎГАРАГИ ТАШКИЛ ЭТДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 30 октябрдаги 8-93 “с”-сонли қарори билан Андижон давлат университетининг 3-босқич талабаси Одилхон Қораев “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг стипендияси” билан тақдирланиб, у 2018 йил 1 январдан бошлаб олти ой муддатга ҳар ой энг кам ойлик иш ҳақининг 5 боравари миқдорида касаба уюшмалари стипендиясини олиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Шу даврга қадар Одилхонга Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 5 ой давомида 4 млн 300 минг сўмдан ортиқ касаба уюшмалари стипендияси билан таъминланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган фаол ёшларга стипендия тайинлаш тартиби тўғрисидаги Низомда белгилаб қўйилган талабларга мувофиқ бугунги кунга қадар Одилхон Андижон давлат университети ўтказилган 4 та, Бирлашма томонидан ташкил этилган 3 та манавий-маърифий ва спорт тадбирларида фаол иштирок этди.

Бундан ташқари, ёшларни ёз мавсумида бўш вақтларини унумли ва самарали ташкил этиш ҳамда спортнинг ёшлар ўртасида оммавийлигини таъминлаш мақсадида Пахтаобод тумани Нурдиёр МФЙ худудида жойлашган Иқтисодиёт коллежининг спорт залида жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб спортнинг қўл жанги тури бўйича Ёлғизбоғ ва Нурдиёр маҳаллаларида яшовчи 25 нафар ёшлар учун тўрагак ташкил этди.

Одилхон келгусида ушбу тўгаракда ёшлар сонини янада ошириш ҳамда вилоят миқёсида ташкил этиладиган мусобақаларда ёшларни юқори натижаларга эришишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!