Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Асака туман бўлинмаси кенгашида жорий йилнинг 13-январь куни туман бўлинмаси кенгаши тасарруфидаги бошланғич ташкилотларда фаолият кўрсатаётган Афғон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фаҳрийларига 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда Асака туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Қосимов, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фаҳрий ва ногиронлари бирлашмаси Асака туман бўлими раиси Б.Қоратоев, Асака тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Ш.Ярашевлар иштирок этиб, тадбир қатнашчиларини байрам билан табрикладилар.
Тадбирда жангчи-фаҳрийлар “VETERAN” Бирлашмаси олдидаги хизматлари учун” кўкрак нишони ҳамда “Ташаккурнома” билан тақдирландилар:

Байрам тадбири иштирокчиларига Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Асака туман кенгаши бўлинмаси томонидан 25 нафар “Афғон жангчилари” ва меҳнат фаҳрийларига эсдалик совғалари берилди.

Асака туман бўлимаси кенгаши раиси: Ш.Абдурахмонов

 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!