Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун тадбирлари

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги барча корхона, ташкилот ва ўқув муассасаларида буюк мутафаккир, шоҳ ва шоир, йирик давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган куни муносабати билан маънавият соатлари, турли тадбир ва шеърият кечалари уюштирилди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов асос солган миллий ўзликни англаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтириш, инсон омилига устувор аҳамият қаратиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар бугунги кунда изчил давом эттирилмоқда. Бу жиҳатлар буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бу йўналишда мукаммал тадқиқотлар олиб бориш, бебаҳо ижодидан халқимизни баҳраманд этишда яққол намоён бўлмоқда.

Бобур деганда ҳар биримизнинг қалбимиз чексиз фахру ифтихорга тўлади.

Бутун ҳаёти ва ижодини инсоннинг бахт-саодати, мамлакат ободончилиги ва халқ фаровонлиги учун курашга, илм-фан, санъат ва адабиётнинг тараққиётига бағишлаган Бобур ўзининг ўлмас асарлари билан ўзбек адабиётини, шу билан бирга жаҳон адабиёти хазинасини бебаҳо дурдоналари билан бойитиб, буюк сўз санъаткори сифатида инсоният қалбидан мустаҳкам жой олди.

Тадбирларда Бобур ғазалларидан намуналар ўқилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!