Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти таваллуди муносабати билан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуганиевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-3404-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 29-30 январь кунлари барча таълим муассасаларида Ислом Каримовнниг таваллуд кунига бағишланган “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси», “Хотирангиз қалбларда мангу” мавзуларида хотира кечалари ва учрашувлар. маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этилди.

Барча меҳнат жамоаларида ўтказилган «Маънавият соат”ларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш туғрисида»’ги қарорининг мазмун моҳиятини кенг тушунтирилди.

Касб-хунар коллежларида И.Каримов тўғрисида иншолар танлови қизлар ўртасида турли мусобақалар ўтказилди.

Барча таълим муассасалари, мактабдан ташкари ташкилотларда ва академик лицей ва касб – хунар коллежларида хотира тадбирлари бўлиб ўтди.

Ислом Каримов давлат раҳбари сифатида олиб борган муваффақиятли фаолияти,  ўз даврининг  донишманд рахнамосидир, у хақиқий йўлбошчи сифатида халқ қалбига  кириб борган ажойиб инсон.

Ўзбек халқининг асл фарзанди, давлат арбоби, донишманд, одил сиёсатчи, буюк жасорат соҳиби Ислом Каримов ўзи айтгандай “Бу хаёт , бу умр Амударё сувидек тоза ва шиддат билан ўтиб кетар, лекин инсоннинг эзгу ишлари, эзгу хотираси боқий яшайди”.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!