Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Жамоа шартномаси муҳокамалари давом этмоқда

Вилоят прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюросининг  Андижон вилоят бўлими томонидан 2018-2020 йиллар учун тузилган  жамоа шартномасини 2019 йилда   бажарилиши якунлари ҳамда 2018-2020 йй. фаолияти  юзасидан хисоботига бағишланган конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда  70  нафар делегатларнинг 59 нафари иштирок этди. Конференцияни бошланғич касаба уюшма кўмитаси Ш.Араббоев очди ва олиб борди.

Кун тартибидаги Мажбурий ижро бюросининг  Андижон вилоят бўлими томонидан 2018-2020 йиллар учун тузилган  жамоа шартномасининг 2019 йилда   бажарилиши якунлари мухокама қилинди. Жамоа шартномасининг 2019 йилда   бажарилиши юзасидан текширув Далолатнома билан таништирилиб, тасдиқланди. Шунингдек  вилоят ташилоти бошланғич касаба уюшма кўмитасининг 2018-2020 йй. давридаги фаолияти  юзасидан хисоботи тингланди ва қониқарли баҳоланди.

Конференцияда ташкилотда  ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаоллигида иш берувчи билан ижтимоий ҳамкорликда амалга оширилган ишлар, ходимлар иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб борилганлиги,  иш жойида ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратилганлиги, жамоа шартномаси шартларининг бажарилиши бўйича ҳар бир ходимга қўшимча равишда  моддий ва маънавий  тарзда иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси томонидан қўллаб-қувватлаб борилганлиги таъидланди.

Конференцияда  Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси ҳамда тармоқ касаба уюшмасининг Андижон шаҳар кенгаши раиси иштирок этди ҳамда масъул ташкилотчи томонидан касаба уюшмалари олдида турган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!