Ёнғин хавфсизлиги ва мехнат мухофазаси иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг эътиборида
“Ўзбекнефтгаз”АЖнинг 2019 йил 12 июл кунги 18/2-143 сонли хати, “Ўзнефтгазқазибчиқариш”АЖнинг 2019 йил 15 июл кунги 45-сонли Бошқарув Қарори ҳамда ташкилот тузилмаси ва штат бирликлар жадвали бўйича ижро учун қабул қилинган янги таҳрирга асосан Идоравий ёнғин ўчириш қисмлар шахсий таркибини тайёрлаш, малакасини ошириш, жисмонан соғлом, интизомли, ўз соҳасини устаси бўлган мутахассислар билан жамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги хизматининг 2012йил 26 июндаги “Ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги меъёрлари” 49-сонли буйруғи хамда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқарувининг жорий йил 12 августдаги 73-сонли “Саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва экология бошқарувининг ягона тизими” бўйича қарор қоидалари талабларидан келиб чиққан ҳолда жорий йил 2 ноябрь куни “Андижоннефт”АЖнинг 177-сонли буйруғи кучга киритилиб тасарруфидаги ИЁЎҚ лари шахсий таркибидан синов имтихонлари олинди.
Синов имтихонлари “Андижон”, “Жанубий Оламушуқ”, Идоравий ёнғин ўчириш қисмларида, Асака туман ФВБ ЁХБ худудида жойлашган спорт майдончаларида, “Ғарбий Полвонтош” ва “Хонқиз” нефт тайёрлаш сиғимлар масканлари ҳудудида маҳаллий шароитдан келиб чиққан холда 2019 йилнинг 18 ноябридан 24 ноябрига қадар тузилган комиссия аъзолари иштирокида ташкиллаштирилиб ўтказилди.
Идоравий ёнғин ўчириш қисмлар шахсий таркибини тайёрлаш, малакасини ошириш, жисмонан соғлом, интизомли ҳамда ўз сохасини устаси бўлган мутахассислар билан жамлаш борасида амалга ошириладиган ишлар жараёнида албатта моддий ва манавий томондан тақдирлаш тартиби ҳам доимий равишда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси хамкорлигида олиб борилмоқда. Бу борада Жамиятнинг 2 ноябрдаги 177-сонли буйруғининг 11 бандига ва касаба уюшма қўмитасининг 5 ноябрдаги 68-06 мо қарори билан синов имтихонларида яхши натижаларга эришган жамият тасарруфидаги идоравий ёнғин ўчириш касб усталари бўлган 6 нафар ёнғин ўчирувчи, 6 нафар ёнғин ўчириш автомашина хайдовчиси ва яхши натижаларга эришган ИЁЎҚ бошлиғи хамда синов имтихонларини ташкил қилиш ва ўтказиш жараёнида фаол қатнашган мутахассислар касаба уюшма қўмитаси томонидан муносиб тақдирландилар. Совғаларни топширишда “Андижоннефт” АЖ бошқарув раиси Ж.М.Бекмуродов иштирок этиб, ғолибларга ўз тилакларини бидирди.
“Андижоннефть”АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Р.Мамаджанов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: