Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Ходимлар доимий эътиборда

“Андижоннефт”АЖда 2018 йил давомида мехнатни мухофаза қилиш бўйича ҳар бир ходимга 295 минг сўм маблағ сарфланган бўлса,  2019 йилнинг якунига кўра хар бир ходимга 1 074 100 сўм сарфланди. Дастлабки тарзда ва даврий мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш ўз вақтида мамурият томонидан ўтказилиб, тиббий хулосага асосланиб, ишчи-ходимларнинг соғлигини тиклаш учун касаба уюшма қўмитаси томонидан санаторийларга йўлланмалар берилмоқда. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам ўз вақтида ижроси таъминланди. Жамиятда ижобий натижалар билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам юзага келганлиги маълум бўлди. Куни кеча жамият бошқаруви олдида долзарб бўлиб турган ишчи-ходимлар учун қишки махсус кийим билан таъминлаш кечикканлиги бошқарув раиси  томонидан танқид қилиниб, уни бартараф қилиш чоралари бўйича таъминот бўлимига кўрсатмалар бериши натижасида бартараф этилди. Қишки мавсумда жамият тасарруфидаги барча нефт конлари ишчи-хизматчиларига қулай шароит яратиш мақсадида касаба уюшма қўмитасининг ташаббуси билан 87дона электр иситгич ва 50 дона электр чойнак билан таъминланди.

“Андижоннефть”АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси  Р.Мамаджанов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!