Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Андижон нефтбаза” МЧЖда ўқув семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 18-19 декабрь кунлари “Андижон нефтбаза” масъулияти чекланган жамиятининг ташаббуси билан Меҳнатни муҳофаза қилиш ўқув семинар машғулотлари ташкил этилди.

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиси Д.М.Каюмов томонидан ўқув семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни ва амалдаги қонун ости ҳужжатлари бўйича мансабдор масъул шахсларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш сохасида мажбуриятлари ҳақида тушунчалар берилди. Мазкур ўқув семинарида рахбар ходимларга ўз қўл остидаги ишчи ходимларни соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларида ишлашлари ҳамда ишлаб чиқариш интизоми ва йўриқномаларга риоя қилган ҳолда меҳнат қилишларини таъминлашлари юзасидан бажарилиши зарур бўлган ишлар тўғрисида билдирилиб, тегишли ҳужжатларни юритиш тартиблари бўйича бир қатор тавсиялар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!