Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Ёшлар доимий эътиборда

Андижон вилоятида 46500 нафар уюшмаган ёшлар бўлиб, улардан 15500 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят бандлик бош бошқармаси ташаббуси билан ёшлар ўн кунлиги доирасида жорий йилнинг 1 февраль куни Андижон ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатида Андижон ва Хонобод шаҳарлари, Андижон, Асака, Балиқчи, Бўстон, Жалақудуқ, Избоскан туман ёшлари учун “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш бўлади” шиори остида Меҳнат ярамаркаси ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари 50 нафардан ортиқ меҳнат ярмаркаси иштирокчиларига меҳнат ҳуқуқлари, меҳнат шартномаси, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат муҳофазаси, ёшлар учун ишга тайинлашдаги қўшимча имтиёз ва кафолатлар, қисқартирилган иш вақти, узайтирилган меҳнат таътиллари бўйича тушунчалар бердилар.

Ташкилий ишлар бўлими мутахассиси С.Козимов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!