Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Инсон манфаати ва фаоллиги йўлида

         «Андижон нефтбазаси» МЧЖ  жамоасида бугунги кунда 971 нафар ишчи-хизматчилар фаолият юритмоқда. Қаердаки, меҳнат аҳлига, уларнинг моддий манфаатдорлигига, иш ва дам олиш шароитларига эътибор бўлса, шу ерда самарадорлик ва юксак натижа бўлади.

         2019 йилда жамоамизнинг 50 нафар аъзоларига Хива ва Бухоро шаҳарларига саёҳатга бориб келишлари учун 85 млн сўмлик маблаглар ажратилиб сарфланди. 56 нафар ишчи ходимлар республикамизнинг турли  дам олиш масканларида саломатликларини тиклаб қайтдилар. Ҳар бир байрам жамоамизнинг фахрийларисиз ўтмайди. Бу йил ҳам уларга 2 млн.сўмлик совғалар тарқатилди.

         Корхона ишчи-хизматчиларининг фарзандларини вилоятдаги “Богишамол”,”Энергетик” ва “Оқ булоқ” дам олиш масканларида ёзги таътилини мазмунли ўтказишлари учун 28 млн. 600 минг сўм маблағ ўтказиб берилди. Ишчи-ходимларимизни моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари кўриб борилмоқда. Бу йил уларга 12 млн. 800 минг сўмлик рағбатлантирувчи ёрдамлар кўрсатилди.

         Ишчи-хизматчиларимизнинг спорт билан шуғулланишлари, соғликларини тиклаш, уларнинг унумли меҳнатларига шарт-шароитлар яратиш мақсадида спортнинг бир қатор турларида иштирок этадиган гуруҳлар ташкил этганмиз. Улар орасида дам олиш пайтларида волейбол ва футбол ишқибозлари, шахмат-шашка ўйнайдиганлар ўртасида мусобақалар ўтказиб турилмоқда. Спорт мусобакаларини утказиш учун 10 млн 700 минг сум маблағ сарфланди.

“Андижон нефтбззаси” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси  Ш.Мамажонов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!