Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Бирлашма Кенгаши раиси Шакиржан Балтабаев олиб борди.

Унда дастлаб Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотларда жамоа шартномаларида ёшларга ва аёлларга имтиёзлар киритилиши ҳолати ҳамда жамоа шартномаларини бажарилиш муҳокамаларини ўтказилишининг бориши тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Жумладан, касаба уюшма органлари томонидан жамоа шартномаларининг бажарилишига алоҳида ­эътибор қаратилгани таъкидлаб ўтилди. 2017 йилда вилоятдаги тармоқ тизимидаги ташкилот, муассасаларда имзоланган 1383 та жамоа шартномасида кўзда тутилган бандларнинг 96,5 фоизи бажарилишига эришилган. Чунончи, ҳар бир ходимга йил давомида ўртача сарфланган маблағ миқдори вилоятда 938,7 минг сўмни ташкил этган.

Ходимлар меҳнатига муносиб иш ҳақи берилиши ва унинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш соҳасида ҳам ибратли ишларни кузатиш мумкин. Бу масалада касаба уюшмаларининг жамоатчилик назорати ўрнатилган ва мониторинг олиб борилмоқда. Тармоқда муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмаслигини Бунга мисол сифатида кўрсатиш мумкин.

Шунингдек, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларини таҳлил қилиш, ишчи-ходимларнинг қонуний ҳуқуқлари бузилиши сабабларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш, касаба уюшма ­аъзоларининг ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш, бу борада бошланғич ташкилотларга кўмаклашиш, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазасини ташкил этиш соҳасидаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан касаба уюшмаларининг таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш сингари йўналишларда ҳам эътиборга сазовор ишлар амалга оширилди.

Ходимларнинг қонуний ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, иш берувчилар билан самарали ижтимоий шериклик ва ижтимоий мулоқотни йўлга қўйиш, фаолиятда низом талабларига риоя этилишини таъминлаш борасида айрим камчиликларга йўл қўйилгани танқид остига олиниб, уларни тузатиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотларда маданий-маърифий ва спорт ишларини ташкил этиш ҳамда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамасида эса тизимдаги вилоятдаги ташкилотлар томонидан маданий-маърифий ва спорт ишларини ташкил этиш ҳамда туризмни ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди. Жумладан, Жамоа шартномаларига “Маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғлом-лаштириш ва спорт ишлари” ҳамда “Аёллар меҳнатини тартибга солиш. Аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар” бўлими киритилиб, уларда хўжалик органлар томонидан маданий-маърифий ва спорт ишларини ривожлантириш учун маблағ ажратиш кўзда тутилган бўлиб, ижроси таъминланган.

Шунингдек, ҳар хафтанинг чоршанба куни “Спорт куни” деб белгиланган бўлиб, бошланғич ташкилотларда ёшлар ва аёлларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил этиш мақсадида спортнинг футбол, волейбол ва стол теннис турлари бўйича мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Умумхалқ байрамлари арафасида байрамлари муносабати билан тантанали тадбирлар, миллий ва анъанавий спорт турларини ўз ичига олган турли спорт мусобақалари ва турнирлар ташкил этилган.

Бундан ташқари, бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ташаббуси билан ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Қўқон шаҳарларига саёхатлар ташкил этилган.

Бошланғич касаба уюшмалари томонидан ёз мавсумида ишчи-ходимлар-нинг фарзандларини мазмунли дам олдириш мақсадида мутасадди идоралар ва жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда болалар ўртасида турли маънавий-маърифий, оммавий-маданий, жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари уюштирилган.

Йиғилишда ижобий ишларга муносиб баҳо берилиб, фаолиятда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Кун тартибига кўра, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари тизимидаги ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Жамоа шартномаларининг бажарилиши, шунингдек, “Меҳнатни муҳофаза қилиш” Қонуни талаблари асосида иш берувчилар томонидан зарур шарт- шароитларнинг яратиб берилишини таъминлаш мақсадида корхона ва ташкилот- ларда қабул қилинган жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш “БИТИМ”да 2015-2017 йиллар учун белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлар тўла бажарилишига эришилган. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакиллар иш берувчилар хисобидан ўқитилиб билимлари оширилган.

2016 йилда 18 та, 2017 йилда 19 та, 2018 йил 1 ярим йиллиги давомида                12 та ташкилотлар меҳнатни муҳофаза қилишга оид фаолиятлари ўрганиб чиқилган. Ўрганишлар натижасида иш берувчилар томонидан 2016 йилда 74 та, 2017 йил давомида 81 та, 2018 йил 1 ярим йиллиги давомида 44 та меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунлар, қоида ва меъёр бузилишлари аниқланиб уларни бартараф қилинишига эришилган.

Меҳнат муҳофазаси талаблари асосида тармоқ тизимидаги бир катор корхоналарда ижобий ишлар амалга оширилган.

Жумладан, “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон ўқув спорт техника клуби унитар корхонаси, Олтинкўл туман “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув спорт техника клуби, “Микрокредитбанк” Андижон вилоят филиали, “Асака банк” Андижон вилоят филиали, “Асака банк” Фарход филиали, “Саноатқурилиш-банк” Андижон минтақавий филиали ва Ипотека-банк Истиқлол филиалида ишловчиларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги масалалари-га жиддий эътибор каратилган. Меҳнатни муҳофаза қилиш хоналари ташкил этилиб, жихозланган. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича иш режалари мавжуд. Ҳар бир касблар бўйича йўриқномалар ишлаб чикилган ва ўз вақтида ишловчи-ларни йўриқномалардан ўтказиб борилиши йўлга қўйилган.

Иш жойларини атестациядан ўтказилиши бўйича бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, 2015 йилда “Асака банк” Андижон вилоят филиали,  2013 йилда “Асака банк” Фарход, Ипотека-банк Истиклол, “Асака банк” Асака, “Саноатқурилишбанк” Андижон минтақавий филиаллари иш жойлари атестациядан ўтказилган.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотларда 2016-2018 йил 1-ярим йили давомида  бахтсиз ходисалар юз бермаган.

 “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши, “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон ўқув спорт техника клуби унитар корхонаси, “Асака банк” акциядорлик тижорат банки Асака филиали, “Микрокредитбанк” Андижон вилоят филиали ва “Ватанпарвар” ташкилоти Шахрихон тумани кенгаши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 24 июндаги “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунига асосан хар йили ишловчилар суғурта қилиб келинмоқда.

 “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон ўқув спорт техника клуби унитар корхонаси, Олтинкўл туман “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув спорт техника клуби, “Асака банк” акциядорлик тижорат банки Асака филиали, “Микрокредит-банк” Андижон вилоят филиали ва “Ватанпарвар” ташкилоти Шахрихон тумани кенгаши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 211 ва 214-моддаларига асосан иш берувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос равишда меҳнат шароитлари яратилиб, хар йили мунтазам равишда ишловчилар тиббий кўрикдан ўтказиб борилган.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотлар “Меҳнат муҳофазаси буйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика курик-танлови”нинг вилоят боскичида фаол иштирок этиб келган.

Раёсат йиғилишида “Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2018 йил I ярим йиллигидаги фаолияти якунлари ва Бирлашма Кенгаши аппаратининг 2018 йил II ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режаси тўғрисида”ги ва касаба уюшма фаолиятига доир яна 8 та бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!