Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Мавсум сарҳисоби

          Андижон вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг анжумани бўлиб ўтди.

          Тадбирда таъкидланганидек, жорий йил ёзида болаларнинг оромгоҳларда кўнгилли дам олишини ташкил этиш борасида касаба уюшма ташкилотлари ва вилоят соғломлаштириш комиссияси томонидан муайян ишлар амалга оширилди. 14 та стационар оромгоҳда 9100 нафар, 45 та мактаблар қошидаги соғломлаштириш майдончаларида 13500 нафар ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқарди. Мавсум давомида 100 нафар «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари, 3000 нафардан ортиқ кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари жамоа шартнома ва келишувлари орқали бепул ва имтиёзли соғломлаштирилди.

          Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳида тарбияси оғир, жиноятчиликка мойиллиги бўлган, ички ишлар органларида профилактик хисобда турган, Пробация бўлинмаларида рўйхатда турувчи вояга етмаган 150 нафар болалар учун “Тарбия ва спорт-соғломлаштириш” оромгоҳи фаолияти йўлга қўйилди. Болаларнинг қизиқишларини инобатга олиб, ихтисослашган оромгоҳлар фаолияти сифати ҳам оширилди. Хусусан, жорий йилда “Интеллектуал ривожлантириш”, “Экологик-биологик”, “Ижтимоий мослашув”, “Техник ижодкорлик” ҳамда “Бадиий ижодиёт” йўналишларидаги оромгоҳлар ташкил этилиб, намунали фаолият кўрсатиши таъминланди.

         Анжуманда жорий йил ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этишда жонбозлик кўрсатган корхона-ташкилотлар ҳамда оромгоҳларда фаолият юритган энг фаол ва ташаббускор ходимлар рағбатлантирилди.

          Жумладан, Балиқчи туманидаги «Шаббода шифо файз» оромгоҳи «Энг намунали болалар оромгоҳи», Избоскан туманидаги 38-умумтаълим мактабида ташкил этилган соғломлаштириш майдончаси «Энг намунали соғломлаштириш майдончаси» деб топилди. Шунингдек, «Энг яхши оромгоҳ бошлиғи», «Энг ғамхўр ҳомий», «Энг яхши ҳамкор», «Энг ­масъулиятли ташкилотчи» каби қатор номинациялар ғолиблари эълон қилинди. Уларга вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан қимматбаҳо совға ва дипломлар топширилди.

          Анжуман доирасида таниқли санъаткорлар ижросида концерт дастури намойиш этилди.

 

Танишинг “Энг намунали болалар оромгоҳи” кўрик-танлови ғолиблари:

  • “Энг ғамҳўр тарбиячи” номинацияси бўйича – “Боғбон” болалар оромгоҳи тарбиячиси Абдуллаева Азизахон;
  • “Энг моҳир тўгарак раҳбари” номинацияси бўйича – “Оқ булоқ” болалар оромгоҳи тўғарак рахбари Мамасолиева Нигорахон;
  • “Энг фаол етакчи” номинацияси бўйича – “Боғишамол” болалар оромгоҳи етакчиси Хазирова Илтижохон;
  • “Энг яхши спорт мураббийи” номинацияси бўйича – “Навбаҳор” болалар оромгоҳи спорт мураббийси Холмирзаев Озодбек;
  • “Энг яхши тиббиёт ходими” номинацияси бўйича – “Боғишамол” болалар оромгоҳи тиббиёт ходими Умирзақов Диёрбек;
  • “Энг яхши пазанда” номинацияси бўйича – Асака туманидаги “Машъал” болалар оромгоҳи бош ошпази Тиллахўжаев Дилмуродхўжа;
  • “Энг масъулиятли ташкилотчи” номинацияси бўйича – Улуғнор тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сатторов Жахонгир;
  • “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи” номинацияси бўйича – “Энергетик” болалар оромгоҳи Абдуллаев Бегзодбек;
  • “Энг намунали стационар оромгоҳ” номинацияси бўйича – “Шаббода Шифо Файз” болалар оромгоҳи;
  • “Энг намунали соғломлаштириш майдончаси” номинацияси бўйича – Избоскан тумани 38-умумтаълим мактаби;
  • “Энг ғамҳўр ҳомий” номинацияси бўйича – “Андижон биокимё заводи” бошқарув раиси Юлдашев Хамидулложон;
  • “Энг яхши хамкор” номинацияси бўйича – вилоят Халқ таълими бошқармаси етакчи мутахассиси Юнусова Шохидахон.

Андижон вилояти касаба уюшмалари

ташкилотлари бирлашмаси Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!