Welcome to Инсонга наф келтириш олий бахт!   Click to listen highlighted text! Welcome to Инсонга наф келтириш олий бахт!

АНДИЖОН ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМА ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ IX МАЖЛИСИ

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдан ташқари IX Мажлиси 2014 йил 8 январь куни Андижон шаҳрида ўтказилди.

Мажлис кун тартибига “Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг VI конференциясини чақириш тўғрисида”, “Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг VI конференцияси кун тартиби тўғрисида” ҳамда “Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг VI конференциясига вакиллик нормаси ва делегатларни сайлаш тартиби тўғрисида”ги масалалар киритилди. Мажлисда 26 нафар кенгаш аъзолари, 7 нафар тафтиш комиссияси аъзолари ҳамда Бирлашма кенгашининг масъул ходимлари, касаба уюшмалари тармоқ туман, шаҳар кенгашлари раислари ҳамда йирик бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этди.

Мажлисда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг навбатдан ташқари конференциясини 2014 йилнинг 12 февраль куни ўтказиш белгиланди.

Шунингдек, Мажлисда бирлашманинг навбатдан ташқари конференциясига аъзо ташкилотлардан делегатлар сайлаш меъёри, сайланадиган делегатларнинг сифат таркиби, конференцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тадбирларини бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштириб борувчи ҳамда конференция қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш комиссияларининг таркиби тасдиқланди.

Конференцияда Бирлашманинг 2010 йил июндан 2014 йил январь ойигача бўлган даврдаги фаолияти ва келгуси вазифалар тўғрисидаги маъруза матнини ва маърузачини тасдиқлаш ваколатлари бирлашма кенгашига берилди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!