Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ-МУНОСИБ МЕҲНАТНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТИ

    Жорий йил 4 декабрь куни Андижон давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллиги муносабати билан вилоятдаги олий ўқув юртларининг битирувчи талабалари ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги тарғибот лойиҳаси доирасидаги тадбири ўтказилди.

      Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда проффессор-ўқитувчилар, олий таълим муассасалари талабалари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари вакиллари иштирок этдилар.

   Тадбирда Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида амалга оширилаётган фаровон демократик давлат ва жамиятни барпо этишга йўналтирилган туб ислоҳотларнинг ўзига хос хусусияти унинг аниқ ижтимоий йўналтирилганлигида экани алоҳида таъкидланди. Аҳолининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этувчи мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида ҳар томонлама баркамол – жисмонан соғлом, ақлан етук, кўплаб билимлар ва касб-ҳунарларни эгаллаган, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлод тўғрисида ғамхўрлик қилишдек устувор мақсад мужассам.

     Тадбирда мамлакатимизда юритилаётган кучли ёшлар сиёсати мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга эканлиги, унинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларида, ушбу соҳага тегишли 20 дан ортиқ қонунда ўз ифодасини топганлиги қайд этилди. Мамалакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг қабул қилинган дастлабки қонун ҳужжатларидан бири “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун эканлигида ҳам катта рамзий маъно бор. Президентимизнинг қатор Фармон ва Қарорлари ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, миллий истиқлол ғояси, ўз Ватани ва халқига меҳр-муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялашга, ёшларни жисмонан, маънан ва руҳан баркамол этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга йўналтирилган. Шунингдек, бу борада кўплаб Давлат дастурлари ҳам ҳаётга татбиқ этилмоқда.

     Тадбир доирасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши тарғибот гуруҳи аъзоларининг “Касаба уюшмаларига аъзо бўлишнинг афзаллик  ва имтиёзлари”, “Ходимлар учун жамоа шартномалари орқали бериладиган имтиёзлар”, “Ёшлар учун меҳнат қонунчилигида белгиланган имтиёз ва кафолатлар”, “Хавфсиз меҳнат шароитларининг яратилиши – хавфсиз хаёт гарови”, “Маданий-маърифий, спорт тадбирлари ва ходимлар соғломлаштирилишида касаба уюшмаларининг ўрни” каби мавзулардаги тақдимотлари орқали ёшларга касаба уюшмалари фаолиятининг конституциявий кафолатлари тўғрисида кенг тушунтиришлар ҳамда Республика касаба уюшмаларининг ижтимоий шериклик асосида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтириш борасида олиб бораётган ишлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Хусусан, касаба уюшмалари томонидан олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш, улар меҳнатини муҳофазалаш йўналишларида тизимли иш олиб борилмоқда. Шунингдек, ёшларнинг муқим иш ўринларига эга бўлишлари, яратилаётган янги иш ўринлари ишончлилиги борасида олиб борилаётган жамоатчилик назорати тўғрисида фикр алмашилди. Касаба уюшмалари тизимини такомиллаштириш ишлари натижасида бугун ушбу жамоат ташкилоти ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш билан бирга ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, ёш олимларнинг инновацион ишланмаларини ҳаётга татбиқ этилишида кўмаклашиш, соғломлаштириш ишларини ҳам амалга ошираётгани қайд этилди.

    Бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида касаба уюшмалари тизимида жорий этилган “Ишонч телефонлари” ва Ҳуқуқий маслаҳатхоналар орқали бепул амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

   Ёшлар меҳнати муҳофазасини кучайтириш мақсадида ёш мутахассислар ва ишга янги қабул қилинган олий таълим муассасалари битирувчилари корхона ва ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан махсус йўриқномадан ўтказилмоқда. Шунингдек, ёш ходимлар ва талабалар маънавиятини юксалтириш, уларнинг касбий тайёргарликдан ўтишларини таъминлаш, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш ишлари орқали соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш масалаларига ҳам ҳудудий ва тармоқ келишувларидан кенг ўрин берилган. Уларнинг ижроси бўйича касаба уюшма аъзоларига мунтазам ҳисобот бериш тизими жорий этилган.

    Тадбирда мазкур йўналишлардаги ишлар билан бирга жамоа шартномалари ва келишувларига киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар, иқтидорли талабалар учун таъсис этилган касаба уюшма стипендиялари хусусида ҳам сўз борди. Касаба уюшма стипендиялари талабалар учун қўшимча ижтимоий тўлов бўлиб, ушбу устама стипендилар иқтидорли, шунингдек, кам таъминланган оилалардан бўлган ва жисмоний имконияти чекланган талабаларга бериб келинмоқда.

    Иштирокчилар томонидан бугунги кунда ёшларда халқимизга мутлақо ёт бўлган турли оқимлар ва таъсирларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Шу мақсадда ёшларимизнинг улкан салоҳиятини ҳар томонлама рўёбга чиқариш учун уларнинг илм-фан, техника, ахборот технологиялари, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик каби соҳалардаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ишларини янада кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистонда кучли ёшлар сиёсатини амалга оширишда давлат ва жамоат тузилмаларининг ижтимоий шериклигини янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, олдимизда турган энг эзгу мақсадларимиз – мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, Ўзбекистоннинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам – буларнинг барча-барчаси, авваламбор, янги авлод, униб-ўсиб келаётган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқдир.

    Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик ёш авлод зиммасига катта масъулият юклаши ва ёшларимиздан юксак мақсадларга эришишда янада фаоллик кўрсатишни талаб этишини алоҳида таъкидладилар.

    Тадбир доирасида ёшлар университет бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолияти билан чуқур танишдилар.

  Тадбир якунида вилоятдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 10 нафар фаол ёшларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг совғалари тақдим этилди.

 

Андижон касаба уюшмалари ташкилотлари

бирлашмаси Кенгаши Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!