Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

МАМЛАКАТИМИЗНИНГ ҲАР БИР ФУҚАРОСИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЭЪТИБОРИДА

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268 сонли Қарорига мувофиқ мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, турмуш фаровонлиги даражасини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    Мазкур Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ишчи гуруҳи тузилиб, республикамизнинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволи ўрганилди. Ҳар бир хонадонга кириб, оила аъзолари билан ўтказилган суҳбатлар ва аҳоли билан бўлган очиқ мулоқотлар натижасида уй-жой ва маиший техника билан таъминлаш, яшаш жойларини таъмирлаш, саломатлигини тиклаш борасида ёрдамга муҳтожлар аниқланди ҳамда уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, бугунги кунга қадар Андижон вилояти бўйича 3,5 мингга яқин оила кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жиҳозлари–кир ювиш машиналари, газ плиталари, чангютгичлар ва кичик печлар билан таъминланди. Кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 180 нафардан зиёд бемор инсонга соғлиғини тиклаши учун, 530 оилага уй-жойини таъмирлаш учун моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

     Ана шундай хайрли тадбирлар давом эттирилиб, бугунги кунда вилоят бўйича 112 нафар кам таъминланган оилаларни уй-жой билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

     Бундай эзгуликка йўғрилган тадбирлардан бири Қўрғонтепа туманининг Мамуробод қишлоғида ҳам ташкил этилди. Тантанавор тус олган тадбирда мазкур ҳудуднинг олис қишлоқларида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд, уй-жойи бўлмаган 6 оилага замонавий қурилган янги уйларнинг калитлари топширилди. Президентимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибордан ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилиб, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси давлатимиз эътиборида эканлигини чуқур ҳис этмоқдалар.

     Ана шундай беғараз ёрдамдан баҳраманд бўлган оилалардан бири “Бирлашган” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мавжудахон Қодирова оиласидир. Иқтисодий ночорлик туфайли Мавжудахон опанинг ўз уй-жойи йўқ эди. Мазкур хонадонга касаба уюшма мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи ташриф буюриб, мавжуд муаммоларни ўргангач М.Қодировага янги уй қуриб берилди. Оила аъзолари янги уйга эга бўлганидан кўнгиллари тоғдек кўтарилиб, Давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирмоқдалар.

Ташкилий ишлар бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!