Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда турли мавзуларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда
Тармоқ тизимидаги ташкилот, корхона ва муассасалар томонидан бинолари жойлашган кучаларда кўчма кутубхоналар ташкил қилинмоқда ва ойда бир маротаба китоб байрамлари, китоб ярмаркалари ҳамда бадиий адабиётлар тақдимотлари ташкил қилинмоқда.
Жумладан, “Хамкорбанк” АТБ нинг кутубхонасига келтирилган янги бадиий адабиётлар билан банк ходимларни бевосита таништириш мақсадида тақдимот ўтказилди. Тақдимот вақтида банк кутубхоначиси янги келтирилган 40 номдаги 500 дан ортиқ китоблар бўйича китобхонларга маълумот бериб борилди. Шу ерни ўзида китоб олиб ўқишга қизиқиш билдирган ва ўқиш учун китоблар олган ходимлар сони 50 нафардан ортиб кетди. Бадиий адабиётлар ичида Тохир Малик, Дейл Карнеги, Киосаки Р. Т., Курт Коффман, Мирзо Акбар, Равшан Йўлдош ва Ўткир Ҳошимов асарларига катта қизиқиш уйғотди. Янги келтирилган китоблар билан танишиш вақтида ходимларга Банк электрон кутубхонасига жойлаштирилган янги электрон китоблар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: