Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Ҳамиша ардоқдасиз Азиз устозлар!

Ўқитувчи, мураббий, устоз! Оддийгина бу сўзлар замирида шунчалик катта маъно ва мазмун борки, уни таърифлашга баъзан сўз хам ожизлик қилади. Устоз деганда, хар қайси инсон кўнглида чуқур хурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳар қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган хиссиёт пайдо бўлади.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти ташкилотларида 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан ўқитувчи ва мураббийларни рағбатлантириш мақсадида туркум тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан,  тармоқ тизимидаги Андижон вилояти  юридик техникуми, Ўзбекистон Республикаси ИИБ нинг Академик лицейи, Олтинкўл иқтисодиёт техникуми, Андижон шаҳар 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Андижон олимпия захиралари коллежининг узоқ йиллар давомида ишлаб келаётган ва ёш ишчи ходимларга иш давомида ўз меҳнати билан ўрнак бўлиб келаётган бир неча ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Чунки, уларнинг меҳнати ана шундай юксак эътибор ва эъзозга муносибдир.

 Шаҳар Кенгаш раиси С.Хашимова

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!