Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Агросаноат мажмуи ходимлари Жалақудуқ туман Кенгаши томонидан ғалла ўримидаги илғорлар тақдирланди.

Жалақудуқ туманида 2018 йил хосили учун 338 та фермер хўжаликларида 7270 гектар майдонга ғалла экилган. Туман фермер хўжаликлари ғалла майдонларида 2018 йилда ғалладан мўл хосил олиш учун астойдил ҳаракат қилдилар ва давлатга 27227 тонна ғалла топширишни режалаштирмоқдалар. Шу мақсадда туманда ғалла ўрими қизғин давом этмоқда. Ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туманда 22 та ғалла отрядлари ташкил этилиб, уларга 50 та комбайнлар бириктириб берилган.

Ғалла ўрим-йиғимида Шукурмурод Исомиддинов бошлиқ 2-отряд жонбозлик кўрсатмоқда. Ушбу отрядда комбайнчилар Нўмонов Дилшодбек ва Нўмонов Зарбозбек «КЛАСС» русумли комбайни билан кунига 70-75 тоннадан ғалла ўриб бошқаларга ўрнак бўлмоқдалар.

Шу муносабат билан 2-отряд раҳбари Шукурмурод Исомиддинов хамда камбайнчилар Нўмонов Дилшодбек ва Нўмонов Зарбозбеклар АСМХ Жалақудуқ туман Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!