Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Меҳнат муҳофазаси: Ёш ходимларни қўллаб- қувватлайди” мавзусидаги Давра суҳбати ўтказилди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасида“Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган  “Меҳнатни муҳофаза қилишда маълумотларни тўплаш ва улардан фойдаланишни оптималлаштириш” мавзусидаги Давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 28 апрель куни Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг мажлислар залида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан ўтказилиб, унда вилоят Меҳнат Бош бошқармаси, Давлат санитария-эпидемология назорати маркази, “Саноатгеоконтехназорат” Андижон минтақавий инспекциясиларининг масъул ходимлари, ҳамда 280 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасаларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатини Бирлашма Кенгаши апарати Ташкилий ишлар бўлими мудири Ҳ.Матисаев очди ва олиб борди.

“Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни (янги таҳрири) амалга тадбиқ этилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” Вилоят Бандлик бош бошқармасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси давлат меҳнат техник инспектори Ибайдулла Мамадалиев, “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил этиш тўғрисида” Андижон вилоят Давлат санитария-эпидемология назорати маркази меҳнат гигиена бўлинмаси мудири Рашидахон Джабборова, “Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларида ишларни беҳатар олиб бориш усуллари тўғрисида” “Саноатгеоконтехназорат” Андижон минтақавий инспекциясининг Давлат инспектори Шухратбек Ғойбердиев, 28 апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” тўғрисида Ҳалқ депутатлари Андижон шахар Кенгаши депутати Екатерина Смесова, “Ишлаб чиқариш билан боғлик содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, касб касалликлари тахлили” тўғрисида “УЗ СэМюнг Ко” қўшма корхонаси меҳнат муҳофазаси бўйича вакили Ботиржон Турсунов, “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳадаги ёш ходимлар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил фаолияти ҳақида” “GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассиси Камолдин Раҳматов ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид норматив-хуқуқий ҳужжатлари тўплами Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Азизбек Комиловларнинг маърузалари тингланди.

Давра суҳбатида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга масъул ходимлар томонидан жавоблар берилди.

Давра суҳбати сўнггида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 1-босқичи ғолиблари тақдирланди.

[custom_gallery source=»media: 749,750,751,752″ link=»lightbox» width=»200″ title=»always»]

 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!