Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Асака туман кенгаши томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилди

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Асака туман кенгаши ҳамда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Асака туман бўлими томонидан 9 май -Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб, спорт турларини янада оммавийлаштириш, ўқитувчи аёллар ўртасида дўстлик риштасини боғлаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарликларини ошириш ва рағбатлантириш, шунингдек улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спортнинг аёллар кундалик турмуш тарзига сингдириш мақсадида спортнинг 4 тури “Ажойиб нишон” (дартс), “Волейбол”, “Арқон тортиш” , “Шашка”  мусобақалари  ўтказилди.

      Мусобақалар 57-умумий ўрта таълим мактабининг спорт иншоотида бўлиб ўтди.

      Спортнинг “Волейбол” тури бўйича 1-ўринни 34-мактаб, 2-ўринни 33-мактаб,  3-ўринни 22-мактаб қўлга киритдилар.  “Арқон тортиш” тури бўйича 1-ўринни  41-мактаб жамоаси, 2-ўринни 57-мактаб            3-ўринни 34-мактаб жамоалари эгалладилар. Бундан ташқари фаол иштирокчилар орасидан “Энг кекса спортчи”, “Энг чаққон спортчи”, “Энг яхши ҳакам”, “Энг матонатли спортчи” номинациялари ғолиблари аниқланди.

      Мусобақа ва номинация ғолиблари Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Асака туман кенгаши ҳамда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Асака туман бўлимининг диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ш.АбдурахмоновАсака туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!