Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

9 Май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир ташкил этилди

             АДТИ клиникасида ёши улуғ инсонларга давлат ва жамият томонидан эьтибор ва ғамхўрлик кўрсатиш ва уларни ижтимоий мухофаза қилиш моддий ва маьнавий қўллаб қувватлаш Президентимиз раҳнамолигида юритилаётган ижтимоий сиёсатнинг мухим йўналиши эканлигини таькидланди. Давлатимиз рахбарининг 2019 йил  23 апрелда қабул қилинган  “Иккинчи жахон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони  уруш фахрийларини моддий ва маьнавий қўллаб қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўламини янада кенгайтиришда мухим омил бўлиб келмоқда.

Бундай фаровон хаётни юртимиздаги тинчлик –тотувликни кўз қорачиғидай асраш хар бир инсоннинг фуқаролик бурчидир.

           АДТИ клиникаси маьмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 2019 йил 4 май куни 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган тантанали йиғилиш ўтказилди.

            Тадбирда мустақиллик, тинчлик, осойишталик халқимизнинг бебаҳо бойлиги экани унинг қадрига етиш ва асраб-авайлаш зарурлигини таькидланиб , истиқлол йилларида эришилган ютуқлар хақида сўз юритилди.

         Тадбирда байнал минал жангчилар мамурият томонидан энг кам иш хакининг икки баробори микдорида пул мукофати билан ва касаба уюшмаси кумитасининг эсдалик совгалри билан такдирландилар.

АДТИ клиникаси касаба уюшма

                                қўмитаси раиси А.Юлчиев

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!