Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Касаба уюшма ходимлари “Мустақиллик дарслари” да иштирок этди

       Анъанага кўра, янги ўқув йилининг биринчи сабоғи барча таълим муассасаларида “Мустақиллик дарси” билан бошланади. Касаба уюшма ташкилотлари ходимлари ҳам ўзлари ўқиган мактабларга ташриф буюриб, мактаб ўқувчиларига берилган биринчи дарс – “Мустақиллик дарси”да қатнашдилар.

       Жумладан, Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ўринбосари Ҳамидулло Матисаев ҳам бундан 45 йил муқаддам ўзи биринчи синфга борган Андижон шаҳридаги 40-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

       Ҳ.Матисаев мактаб фаолияти билан танишиб, ўқувчилар билан суҳбатда бўлди, уларга чуқур билим эгаллашларида муваффақият тилади. “Мустақиллик дарси” бошланишидан аввал мактаб остонасига эндигина қадам қўйган 45 нафар жажжи ўқувчиларга китоблар совға қилди.

       Шунингдек, у “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилган илк дарсда келажак сари интилаётган ёшларга Ватанни севиш ҳақиқий бахт эканлиги, мамлакатимиз тинчлигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ҳисса қўшиш ҳар бир фарзанднинг бурчига айланиши, асосийси, бу ният ва мақсадларга эришиш йўлида ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

 

Андижон вилояти касаба уюшмалари

ташкилотлари бирлашмаси матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!