Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тармоқ ишчи ходимлари ўртасида Хотира турнири бўлиб ўтди

       Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотлар ходимларини  спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, турли касалликлардан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали мухофаза қилиш , ҳамда 9 май -Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан шу йилнинг 8 май куни “Боғишамол” болалар оромгоҳида Андижон вилоят бирлашган  тармоқ касаба уюшмаси қўмитаси тизимидаги касб-хунар коллежлари ўртасида спортнинг кичик футбол тури бўйича “Хотира турнири” бўлиб ўтди. Мусобақада  тармоқ тизимидаги касб-ҳунар коллежларида фаолият юритаётган ишчи-ходимларидан  жамланган спорт жамоалари иштирок этдилар.

       Тармоқ ишчи ходимларидан тузилган 8 жамоа ўзаро бахс олиб бордилар. Унга  Муросасиз ўтган ўйин  натижаларига кўра  1-ўринни   Хўжаобод транспорт касб хунар коллежи, 2-ўринни Хўжаобод енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб хунар коллежи, 3-ўринни Андижон автомобил йўл қурилиш касб хунар коллежи жамоалари эгалладилар.

       Ғолиб жамоалар  Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят  бирлашган касаба уюшма қўмитаси Диплом ва қимматли совғалари билан тақдирланди.

 

Н.ҚўзибоеваБКУК раиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!