Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Мазмунли саёҳат

ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ  касаба  уюшма қўмитаси 2018 йил «Фаол  тадбиркорлик, инновацион  ғоялар  ва  технологияларни  қўллаб  қувватлаш   йили»  давлат  дастурида   белгиланган  вазифаларни  бажариш, миллий маданиятимиз  тарихий  меросларимизни  ўрганиш, бой  тажрибаларимизни  ишчи – ходимларга  тушунтириш,  уларни  дам олиш кунларини, бўш  вақтларини  мазмунли  ўтказишларини  ташкил  қилиш  мақсадида  ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  2018  йил 3 февралдаги «Ўзбекистон  Республикаси  туризм салоҳиятини  ривожлантириш учун  қулай шароитлар яратиш  бўйича  қўшимча ташкилий чора  тадбирлар туғрисида»ги ПФ–5326-сон  Фармони ижросини  таъминлаш  ва  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил  7 февралдаги «Ички туризмни ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари туғрисидаги» ПК-3514-сонли қарорини бажариш бўйича корхонада  ишловчи энг  фаол ишчи–ходимлардан 40 нафари Кўхна ва қадимий  Хива ва Урганч  шаҳарларида туристик саёҳатда бўлиб қайтди.

Саёҳат давомида Урганч шаҳридаги «Жалолиддин Мангуберди” номидаги истирохат боғи ва «АВЕСТО» шарафига барпо этилган  тарихий мажмуалари ҳамда Ҳива шахридаги музей шахар, «ИЧАН КАЛЪА» тарихий мажмуаси обидаларини зиёрат қилинди. Саёҳат жуда ҳам мазмунли ҳамда эсда коларли бўлди.  Ҳива шаҳридаги халқаро талабларга жавоб берувчи Беш юлдузли «БЕК-ХИВА» мехмонхонаси ва у ердаги кўрсатилган хизматлар аъло даражада бўлди. Саёҳат давомида йўлбошчилик(гид) килган, кадимий Хиванинг барча маълумотларига эга бўлишда кўмаклашган Шахлохон гуруҳнинг мазмунли саёҳат қилиб дам олишларига  катта ёрдам кўрсатди.

ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ  касаба  уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!