Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Меҳнат мухофазаси жамоат назорати остида

 Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида бўш турган ва фойдаланилмаётган бино ва иншоотларни нол қийматида хўжалик юритувчи субъектларга белгиланган тартибда иш ўринлари яратиш, инвестиция олиб кириш ва экспорт боб махсулотлар ишлаб чиқариш мажбурияти билан бериб борилмоқда.

Жумладан бизнинг Андижон вилоятида ҳам вилоят хокимининг шаҳсан ташаббукорлиги ва жонкуярлиги билан бўш турган бино ва қаровсиз ераларни бериш йўли билан тадбиркорлик субъектлари сони ортиб бормоқда, буларнинг орасида ишлаб чиқариш корхоналари кўп қисмини ташкил этади.

Ишлаб чиқариш корхоналари ортган сари ўз ўзидан уларда ишлаётган ходимлар сони ҳам ортиб боради.

Бундан ташқари вилоятимизда транспортлар ҳаракати ва хизмат кўрсатиш сохаларида ҳам ўсиш суръати жадаллик билан ривожланиб бормоқда.

Бизга маълумки, ишчи ходимлар билан ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда бахтсиз ходисалар содир бўлиб туради. Бахтсиз ходиса ўз номи билан кутилмаганда содир бўладиган кўнгилсиз ҳолат хисобланади.

Бироқ, Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш сохасида шундай қонун, қоида ва амалдаги қонун ости ҳужжатлари борки буларга амал қилган ҳолда ишлар ташкил қилинса ва ишчи ходимлар ҳам шу тартибларга риоя қилиб ишласалар ушбу кўнгилсиз ходисаларни олдини олиш мумкин бўлади.

Ҳалқимизда касални яширсанг истимаси ошкор қилади деган мақол бор. Хусусан, вилоятимизда касаба уюшмасига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни сусташтириб ёки эътиборсиз қолдирганликлари сабабли шу кунга қадар 11 та ишлаб чиқариш билан бахтсиз ходисалар содир бўлган. Мазкур бахтсиз ҳодисалар натижасида жами 18 нафар ишчи ходимлар жабрланган бўлиб, булрдан 4 нафар ходим вафот этган, 9 нафар ходим оғир жарохатланган ва 5 нафари енгил тан жарохатлари олган.

Ушбу бахтсиз ходисаларни келтириб чиқарган ҳолатлари тахлил қилинганда, 2 та гурухий бахтсиз ходиса – йўл транспорт ходисаси натижасида, 2 та – электр токи таъсири натижасида, 3 та – ишлаб чиқариш жараёнида ва 4 тасида турли хил ишларни бажариш жараёнида ходимларнинг эхтиётсизлиги ва масъулларнинг эътиборсизлиги сабабли содир бўлган.

Бирлашманинг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси меҳнат техник инспектори билан ҳамкорликда ишчи ходимларнинг меҳнатда майиб бўлиши туфайли меҳнат қобилятини йўқотганлиги бўйича товон ва зарар тўловлари ҳамда олган жарохатлари оқибатида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан ўз вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бокувчисини йўқотганлиги бўйича зарар тўловларини тўланиши доимий назоратга олинган.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар тахлил қилиниб, уларни келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича иш берувчиларга тавсиялар бериб борилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!