Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Заҳириддин Муҳаммад Бобур илмий-адабий мероси – миллий маънавиятимизнинг бебаҳо гавҳари

Буюк давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур жаҳон тамаддунида муносиб из қолдирган аждодларимиздан бири саналади. Ўрта асрлар Шарқ Ренессанси ривожига улкан ҳисса қўшган бобокалонимиз илмий-адабий мероси миллий маънавиятимизнинг бебаҳо гавҳарига айланган.

 

Бугунги кунда Заҳириддин Муҳаммад Бобурларнинг ватанпарварликка йўғрилган адабий мероси, жасорати мисолида ўзбек адабиёти ва маданиятини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган навбатдаги маънавият соати “Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги” мавзусида ўтказилди.

Кенгаш раиси ўринбосари Нодирахон Абдурахманова сўз олиб, давлатимиз раҳбарининг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори миллий маънавиятимизга эътиборнинг юксак нумунаси бўлганини эътироф этди. Таъкидлаб ўтилганидек, мустақиллик йиллари халқимизнинг улуғ алломалари қатори Мирзо Бобурнинг ҳаёти ва илмий меросини тадқиқ этиш борасида салмоқли ишлар қилинди. Бобуршунослик илмида эришилган ютуқлар халқимизнинг бебаҳо хазинаси сифатида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш, уларнинг адабий-эстетик тафаккурини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда Бобур шахсиятининг ўзига хос қирралари, шоир асарларида улуғланган ғоялар, улуғ ватандошимизнинг давлат арбоби сифатидаги серқирра фаолияти, айниқса миллий адабиётимиз ривожига қўшган бетакрор ҳиссаси ҳақида қимматли фикрлар билдирилди.

Ходимлар томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари ва рубоийларининг ижро этилиши тадбир файзига кўрк қўшди.

 

Матисаев Ҳамидулло

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!