Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ХОДИМЛАРНИНГ БУЗИЛГАН ХУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ

       Вилоят  касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари томонидан Избоскан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида ишловчи бир гурух ходимлари “Иш ўринлари қисқартирилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигидан норози бўлиб” қилган мурожаатида кўрсатилган холатлар ўрганиб чиқилиб, Избоскан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори иш берувчи сифатида навбатчи меҳаник вазифасида ишловчи Абдурахмонов Қахрамон, ИЮБ бошлиғи вазифасида ишловчи Назиров Козимжон, чилангар вазифасида ишловчи Солиев Бахромжон, Мамажонов Ғайратжон, Тожибоев Комилжон ва Хаитов Нозимжонларни  Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг  100-моддаси    1-банди бўйича ишдан бўшатишда ушбу кодекснинг 101, 102 ва 108-моддалари талабларини бажармай қонун бузилиш холатига йўл қўйганлиги аниқланган. Ушбу қонун бузилиш холатларини бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимнома хам иш берувчи томонидан ижроси таъминланмади. Ушбу ходимларни бузилган хуқуқларини тиклаш учун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судига киритилган даъво ариза бўйича фуқаролик иши  суд томонидан 22.10.2018 йил куни вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси кичик мажлислар залида “Сайёр суд” тартибида кўриб чиқилди.

       Мазкур фуқаролик ишини кўриб чиқиш жараёнида Суд юқорида номлари кўрсатилган ходимларни Избоскан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан ишдан бўшатиш жараёнида расмийлаштирилган буйруқлар, унга асос бўлган барча хужжатлар билан танишиб, судда қатнашаётган томонларни эшитиб чиқиб,  уларни иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишда корхонанинг амалдаги жамоа шартномасининг 21-бандида белгилаб қўйилган меъёрларга риоя қилмаган холда, яъни “Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши фақатгина касаба уюшма қўмитасининг олдиндан розилигини олиб амалга оширилади” деб белгиланган бўлсада, касаба уюшма қўмитасининг розилиги олинмаган холда ишдан бўшатганлигини инобатга олиб, уларни ишга тиклаш ва мажбурий прогул вақтлари учун хақ ундириш хақида қарор қабул қилди.

         Бузилган хуқуқлари тикланган фуқаролар Абдурахмонов Қахрамон, Назиров Козимжон, Солиев Бахромжон, Мамажонов Ғайратжон, Тожибоев Комилжон ва Хаитов Нозимжонлар қонуннинг устиворлигига яна бир бор ишонч хосил қилишиб, адолат қарор топганлигидан мамнун бўлишиб, уларни хуқуқларини химоя қилган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Андижон вилоят Касаба уюшмалари

ташкилотлари бирлашмаси юридик

бўлими мудири: Х.Усманов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!