Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Ходимлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

          Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба  уюшмасининг Андижон вилояти ташкилотларида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ишчи-ходимлар ўртасида спорт оммавий турлари бўйича мусобақалар, спартакиадалар ташкил этилмоқда.

           Жумладан, жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари вилоят Фавқулотда  вазиятлар Бошқармаси  Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг югуриш, минифутбол, баскетбол, волейбол ва шахмат турлари бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақаларда 180 нафардан зиёд ходимлар иштирок этди.  Мусобақа ғолиблари ва ўрнак кўрсатган мусобақа иштирокчиларига иш берувчи ва бошланғич касаба уюшмаси кўмитасининг   эсдалиқ совғалари ва дипломлар топширилди.

 

Давлат муассаслари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Андижон шахар кенгаши раиси                                       С.Хашимова

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!