Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“ИЛК ва СЎНГГИ СЎЗИМИЗ: ВАТАН” мақоласи муҳокама қилинди

“ИШОНЧ” газетасининг 2019 йил 15 октябрдаги сонида таникли сиёсатшунос, касаба уюшмалари ходимларининг фидойи йўлбошчиси Қудратилла Рафиқовнинг  “ИЛК ва СЎНГГИ СЎЗИМИЗ: ВАТАН” номли Ватанни чин юракдан ардоқловчи жонкуяр инсон сифатида айтган сўзлари  жамиятимиз ходимлари ўртасида муҳокама килиниб, ҳар бир ишловчи ходим Мустақил Ўзбекистонимизни босиб ўтган йўлларини, Совет Иттифоқ давридаги ҳаётий вокеаларни бирма-бир ёдга олиб, ўз фикр мулохазаларини билдирилди. Ҳақиқатан сиёсатшунос Қудратилла Рафиков Ватанимизни ҳозирги кундаги улкан қурилиш майдонига айланиб йилдан йилга ўзгариб бораётганлиги пойтахтимиздаги бунёд этилаётган замонавий бинолар, чет давлатларникидан  қолишмайдиган маданий оммавий дам олиш масканлари, юртимизнинг чекка кишлок овулларида ҳам бўлаётган бунёдкорлик ишлари  ҳакида фикр юритиб, бугунги кундаги ўзбек тилимизга бўлган эътиборсизлик, беписандлик тўғрисида куйиниб ёзган сўзлари барча ўзбекман деган инсонларни бир лахза бўлсада ўйлантириши аник.

Яқинда жамиятимизда меҳнат қилаётган 14 нафар аёллар билан Тошкент шаҳрига 2 кунлик саёҳатга борганимизда Ўзбекистонимизни нақадар чиройли жаннатмакон диёр эканлигига, шу юрт, шу она заминда тугилиб яшаётганимизга шукуроналар айтиб Президентимиз ташаббуси билан олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, миллий кадриятларимизни, узбек тилимизни асраб-авайлаш, фарзандларимизга, ёшларимиз онгига узбек фарзанди эканлиги билан фаҳрланиб улғайишини сингдиришимиз кераклигига яна бир бор амин бўлдик. Мустақил Ўзбекистонимиз бундан ҳам юксалиб ривожланган мамлакатлар қаторининг олдинги сафларида бўлишлиги учун ҳар бир ўзбек фарзанди керак бўлса жон фидо қилиши, шу азиз Ватанимиз тинчлиги осойишталигини сақлаши, миллий ғуруримизни ҳар доим баланд кўтариши зарур ва шартдир.

 

 

 

«Фусункор» МЧЖ

Касаба уюшмаси раиси:                                 Насибахон Тешабоева

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!