Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Касаба уюшмаси ёрдам берди

     Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасига Насос станциялари ва энергетика бошқармасида ишлаб 2017 йил 4 октябрь куни бахтсиз ходисага учраган Мамарасул Убайдуллаевнинг отаси Хабибилло Убайдуллаевдан фарзандига “Ташкилот томонидан хеч қандай зарар тўловлари тўланмаганлигидан норози” бўлиб оғзаки мурожаат билан келди. Мазкур мурожаатни Бирлашма Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахасислари томонидан ўрганиш жараёнида Мамарасул Убайдуллаев Насос станциялари ва энергетика бошқармасида ишлаб бахтсиз ходисага учраганлиги, Меҳнат бош бошқармаси томонидан текширилиб Н-1 шаклдаги далолатнома расмийлаштирилганлиги бироқ, соғлиғига етказилган зарар билан боғлиқ бир йўла тўланадиган зарар ҳамда ҳар ойда тўланадиган зарар тўловлари тўланмаётганлиги аниқланди.

     Ўрганиш давомида суғурта компанияси томонидан соғлиғига етказилган зарар билан боғлиқ бир йўла тўланадиган 10 млн. 63 минг сўм зарар тўлови ундирилишида, ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 11 февралдаги “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари” тўғрисидаги 60 сонли қарорининг 3 бўлим 22 бандига асосан жабрланувчилинг оёғини протез қилиниши учун 7 млн 848 минг сўм тўлаб берилишида ҳамда хар ойда тўланадиган 636700 сўм зарар миқдори тўлаб борилишида амалий ёрдам берилди.

 Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири М.Азимходжаев

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!