Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“ФУСУНКОР” МЧЖ ДА ЖАМОА ШАРТНОМАСИ БАЖАРИЛИШИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

     Андижон вилояти “Фусункор” масъулияти чекланган ишлаб чиқариш жамияти меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида корхона маъмурияти ва ходимлари ўртасида 2016-2018 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунлари кўриб чиқилди.

     Кун тартибига биноан жамоа шартномаси шартларининг бажарилиши тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси ҳисобот бердилар. Шундан сўнг, жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи икки томонлама комиссия раиси йиғилганларни жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан тузилган текширув далолатномаси билан таништирди.

    Ҳисобот йилида белгиланган имтиёзлар бўйича 45 млн. сўмлик мукофот пуллари, моддий ёрдам кўрсатиш учун 11,6 млн. сўм, ишловчилар учун бир маҳал иссиқ овқат билан таъминлашга 31 млн. сўм, махсус кийимлар билан таъминлашга 7,3 млн. сўм, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашга 10 млн. сўм маблағлар сарфланган.

    Шунингдек, Мустақиллик байрами муносабати билан 8 млн. сўм ажратилиб ишчи-ходимлар билан биргаликда байрам тадбирлари ўтказилган. Жамиятда ишловчи ходимларнинг мактаб ёшидаги фарзандларига 700 минг сўмлик ўқув қуроллари олиб берилган. Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчи кичик ёшдаги фарзандларини ота-оналик боғча учун 1млн. 380минг сўм маблағлар тўлаб берилган.

    Йиғилишда сўзга чиққан меҳнат жамоаси вакиллари жамоа шартномасини амалиётга тадбиқ этиш борасида маъмурият ва касаба уюшма қўмитасининг мақсадли саъй-ҳаракатларини ижобий баҳоланиб,  конференцияда 2019-2021 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокама қилинди ва маъқулланди.

Истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари

ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчи: Т.Сиддиқов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!