Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Амалий ёрдам кўрсатилди

      Аниқланган муаммоларнинг жойида бартараф этилиши аъзолик афзаллиги бўйича энг яхши тарғиботдир.

   Шундай амалий ёрдамлардан бири Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан Асака туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига кўрсатилди. Эътиборли томони, 97 нафарлик жамоани бирлаштирган бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан маъмурият билан ҳамкорликда меҳнаткашлар учун бир қатор қулайликлар яратиб берилган.

   Жумладан, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунга асосан барча ходимлар суғурта қилинган, ўз вақтида ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилиб борилмоқда, ходимлар пойабзал ва махсус ­кийим-бош билан таъминлаб келинмоқда.

    Амалий ёрдам бериш жараёнида корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандисига меҳнат муҳофазаси соҳасида қандай хужжатлар бўлиши ва ишларни қандай ташкил этилиши юзасидан тушунча ва намунадаги ҳужжатлар тақдим этилди ҳамда хужжатлари намунали ҳолатга келтирилди.

    Ишчиларнинг меҳнатига яраша ҳақ олиши, хавфсиз меҳнат шароити яратилганлиги, саломатликларининг муҳофаза қилиниши, дам олиш ва бошқа ҳуқуқларини таъминлаш ишлари намунали йўлга қўйилганлиги келгусида ўз самарасини беради.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири мутахассиси А.Комилов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!