Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Наврўз умумхалқ байрами тадбирлари

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилояти тизимидаги ташкилотларида “Наврўз” байрами муносабати билан маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари  ташкил этиш давом этмоқда.

Жумладан, 2018 йилнинг 22 март куни Андижон шаҳридаги “Хамкорбанк” акциядорлик тижорат банки касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан “Наврўз” байрами ўзгача руҳ, кўтаринки кайфият ва шоду-хуррамлик билан “Хамкорнаво” ашула ва рақс дастаси иштирокида байрам дастури ташкил этилди. Шунингдек тадбирда кулгу устаси, эл севган санъаткор Аваз Охун иштирок этиб, ичакузди хангома ва ҳазил-мутоибалари ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндори Моҳларой Бўтаева, Фарҳодбек Нефтиевлар ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари  билан байрамга ўзгача файз киритди.

 Тадбирда банк бошқаруви Кенгаши раиси Икромжон Ибрагимов барчани миллий қадриятларимиз гултожи ҳисобланган Наврўз байрами билан барчани табриклаб, баҳорий кайфият дилларни ҳеч қачон тарк этмаслигини тилади.

Г.Абдуллаева. Тармоқ касаба уюшмаси Республика

кенгашининг Андижон вилояти бўйича

масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!