Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Мархамат туман Кенгаши томонидан “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирининг 2-босқичи ўтказилди

     18.09.2018. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Мархамат туман Кенгаши таркибидаги корхона, ташкилот, муассасаларда ўтказилган “Ўз касбининг мохир эгалари”ни тақдирлаш тадбирларининг 1-босқичида 8 нафар иштирокчи ғолиб деб топилиб, туман босқичига йўлланма олган эдилар.

      Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Мархамат туман Кенгаши томонидан ташкил этилган ”Ўз касбининг мохир эгалари”ни тақдирлаш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш комиссияси томонидан иккинчи босқичга ўтган касб эгаларининг ҳужжатлари одилона кўриб чиқилиб, иккинчи босқич ғолиблари аниқланди.

    Туман босқичида ғолиб бўлганлар Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Мархамат туман кенгаши томонидан қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

А.Абдурахимов

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси

Марҳамат туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!